Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида вилоят ва туман секторлари раҳбарлари ҳудудларда шахсий сайёр қабуллар ўтказади. Бу ҳақда «Дарё»га «Халқ билан мулоқот» гуруҳи маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги сайёр қабуллар жорий йил 23 мартдан 1 майга қадар бўлиб ўтади.
Сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабулида бошқа секторлар раҳбарлари ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этади.
Изоҳ (0)