Республика бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 17 март ҳолатидаги нархлари ўрганилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Мол гўшти
28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача
Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори, Фарҳод деҳқон бозори (иккаласи Тошкент) ва Навоий шаҳри «Саховат» МЧЖга қарашли Марказий деҳқон бозорида,ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилган. Ушбу бозорларда 1 килограмм мол гўшти 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилмоқда.
Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх пойтахтдаги Юнусобод, Миробод бозорида қайд этилган – 34 000 – 42 000 сўм.
Қўй гўшти
28 000 сўмдан – 43 000 сўмгача
Энг арзон нарх 1 килограмм қўй гўшти учун Фарҳод деҳқон бозори, Чорсу деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилган. Бу ерда сиз қўй гўштини 28 000 дан 38 000 сўмгача харид қилиш мумкин.
Энг қиммат нарх яна ўша Юнусобод деҳқон бозорида кузатилди – 1 килограмм қўй гўшти 34 000 – 43 000 сўмга.
Товуқ гўшти
12 000 сўмдан – 21 000 сўмгача
Энг арзон нарх Бухородаги марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 12 000 сўм.
Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Миробод деҳқон бозорида кузатилган – 18 000 – 21 000 сўм
Гуруч
3 000 сўмдан – 14 000 сўмгача
Энг арзон нарх Сурхондарё вилоятидаги Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 3 000 – 14 000 сўм.
Эътиборлиси энг қиммат нарх ҳам айнан шу ерда, Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 3 000 – 14 000 сўм.
Ўсимлик ёғи
8 500 сўмдан – 12 500 сўмгача
Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтдаги «Фарҳод» деҳқон бозори ва Фарғонада Марказий деҳқон бозорида кузатилган. Бу ерда ўсимлик ёғини 8 500 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилиш мумкин.
Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилган – 12 500 сўмгача.
Ун
1 700 сўмдан – 4 900 сўмгача
Энг арзон ун Тошкентнинг «Қўйлиқ» деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 килограмм учун 1 700 – 3 350 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 килограмм 1-навли ун учун нарх 1 500 сўмдан.
Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун Миробод деҳқон бозорида қайд этилган – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори, Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 4 000 сўмгача.
Шакар
4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилган – 4 300 – 5 200 сўм.
1 килограмм шакар учун Республикадаги энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Марказий деҳқон бозори, Фарғона марказий деҳқон бозори ҳамда Хоразмда Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 5 000 – 5 500 сўм.
Тухум
300 сўмдан – 650 сўмгача
Республика бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 300 - 650 сўмдан харид қилиш мумкин.
Картошка
1 100 сўмдан – 3 000 сўмгача
Энг арзон нарх пойтахтдаги «Чорсу» деҳқон бозорида қайд этилган – 1 100 сўмдан – 2 200 сўмгача.
1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх ҳам Тошкентда «Миробод» деҳқон бозорида кузатилган – 1 200 – 3 000 сўмгача.
Помидор
5 000 сўмдан – 18 000 сўмгача
Энг арзон нарх «Чорсу» деҳқон бозорида кузатилган – 5 000 сўмдан - 15 000 сўмгача.
Энг қиммат нарх эса Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 7 000 – 18 000 сўмгача.
Хўжалик совуни
1 500 сўмдан – 3 500 сўмгача
Энг арзон нарх Фарғонадаги Марказий деҳқон бозорида, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги «Ерқўрғон деҳқон бозори»да кузатилган. Ушбу бозорларда хўжалик совунини 1 500 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилиш мумкин.
Энг қиммат нарх Жиззах шаҳридаги, Наманган шаҳридаги ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларидаги Марказий деҳқон бозорларида қайд этилган – 3 000 – 3 500 сўмгача.
Изоҳ (0)