«Ҳуррият» мустақил газетаси бош муҳаррири Қулмон Очилов ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унинг ўрнига Абдурасул Жумақулов бош муҳаррир этиб тайинланди.
Маълумот учун, А.Жумақулов 2007—2010 йиллар мабайнида ҳам «Ҳуррият» газетасини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида обуначилар сони ўта кам бўлганлиги сабабли «Ҳуррият» газетаси чиқмай қолиши хавфи туғилганди.
Изоҳ (0)