Майкл Жексоннинг қизи Пэрис айни дамда касалхонадан уйига қайтган, дея хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, поп-қиролнинг 20 ёшли қизи оғир вазиятга тушиб, шифокорларнинг ёрдамига муҳтож бўлган.
«У ҳозир уйда, аҳволи яхши», — дейди манба. Ҳодиса ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Шанба куни TMZ нашри Пэрис Жексон ўз жонига қасд қилишга урунгани сабабли касалхонага ётқизилганини хабар қилганди. Кейинчалик, қиз ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали TMZ журналистларини ёлғончи деб атаган, лекин портал томонидан нашр қилинган айнан қайси маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ёзмаган.
People журнали, хусусан, Лос-Анжелес полициясининг баёнотини келтириб, ҳуқуқ-тартибот идоралари шанба куни эрталаб Пэрис Жексон яшайдиган уйда, кимдир ўз жонига қасд қилишга уринганлигини тасдиқлаганлигини ёзган. Полиция айнан кимлар ҳақида гап кетаётгани аниқ айтмаган. Шифокорнинг сўзларига кўра, шифохонадаги қиз ўзи ёки бошқаларга таҳдид соладиган ва махсус назоратга муҳтож беморлар учун алоҳида бўлимга жойлаштирилган.
Изоҳ (0)