Россиянинг Мурман вилоятида россиялик фотосуратчи Валентин Жигантов ноёб табиат ҳодисасини суратга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Суратда Апатита шаҳри устидаги қуёш устунлари тасвирланган.
Фотосуратчи суратни ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаган. Унинг сўзларига кўра, у аввал сира бундай ҳодисани кўрмаган.
Қуёш устунлари тасвирда аниқ кўринадиган вертикал ёруғлик чизиқларини ўзида ифодалайди.
https://www.instagram.com/p/BtYieZHDJHF/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)