УЕФА ташкилоти Европа Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувларидан сўнг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарларни эълон қилди.
Унга кўра 4 нафар ўйинчи ушбу номга асосий даъвогарлардан бўлмоқда:
- Оливье Жиру («Челси») — 3 та гол, 1 та голга ассист
- Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») — 2 та гол, 1 та голга ассист
- Томаш Соучек («Славия Прага») — 1 та гол, 1 та голга ассист
- Жонас («Бенфика») — 1 та гол ва 1 та голга ассистант
«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган учрашувда «Ренн» дарвозасини икки бор ишғол қилди ва 1 та голли узатма берди (3:0).
«Славия Прага» аъзоси Томаш Соучек эса «Севилья» билан кечган баҳсда «гол+пас» тизимида «1+1» кўрсаткични қайд этган бўлса (4:3), «Бенфика»—«Динамо Загреб» тўқнашувида Португалия клуби аъзоси Жонас ҳам ҳисобига 1 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйди (3:0).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)