14 март, пайшанба куни «Севилья» клуби Европа Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида «Славия»га 3:4 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этди.
Натижада клуб бош мураббийи Пабло Мачин истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда «Севилья»нинг расмий сайтида хабар берилди.
У 2018 йил ёзидан бери жамоани бошқариб келаётганди.
Энди унинг ўрнини Хоакин Коппарос эгаллайди. У клубни 2000—2005 йилларда бошқарган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)