«Ўзекспомарказ» кўргазмалар залида бўлиб ўтган биринчи Марказий Осиё иқтисодий форуми доирасида Қозоғистон Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон расмий ҳукумат делегациялари учун космик лойиҳа тақдим этилди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар берди.
Коинот соҳасидаги ҳамкорлик беш томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларидан бири бўлиши мумкин. Қозоғистоннинг ишлаб чиқувчилари айтган сўзларга кўра, минтақавий лойиҳада бешта Ерни масофадан туриб зондлаш сунъий йўлдошларидан иборат гуруҳни яратиш кўзда тутилган.
«Лойиҳага кўра, ҳар бир мамлакат масофадан туриб юқори сифатли маълумот олиш имконини берувчи сунъий йўлдошга эга бўлади. Бу эса Ер юзасини текшириш самарадорлигини оширади ва ҳар бир мамлакатга қишлоқ хўжалиги ёки иқтисодиётнинг бошқа соҳаларини ривожлантиришда ўз мониторингини жорий этиш имконини беради», — дейди Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Женис Касимбек.
Қозоғистон лойиҳа доирасида ушбу таклифларни таҳлил қилиш ва ўрганиш учун барча мамлакатларга ишчи гуруҳларни юборишни таклиф қилган.
Экспертлар Ерни масофадан зондлаш технологияси сайёрани ўрганиш ва доимий мониторинг қилиш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларни бошқаришга ёрдам беришнинг ажралмас воситаси деб таъкидлаган.
Изоҳ (0)