• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ фуқароларининг Европага визасиз кириши чекланадими? Қалбаки дорилардан йилига қанча бола ҳалок бўлади? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуотида охирги кунларда кўтарилган асосий мавзуларга тўхталиб ўтади.

    АҚШ доллари — энг экспортбоп маҳсулот

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Катта ёшдан кичикларгача олд тарафида Бенжи амакининг тасвири туширилган зангори тусдаги қоғозларга ниҳоят даражада ишқибоз.

    Голливуд ижодкорлари томонидан яратилган «Оушеннинг ўн икки дўсти» кино асарида қаҳрамонлардан бири ҳаттоки «Бенжи амаки ҳамма эшикларни оча олади» деган бир жумлани ҳам бежизга айтмаган.

    The New York Times нашри ўтган йили АҚШ 63,5 миллиард доллар миқдоридаги 100 долларлик купюрани экспортга чиқаргани ҳақида хабар берди.

    Бутун дунёга халқаро валюта керак ва АҚШ доллари бу номга энг муносиб валютадир. Иқтисодий бўҳронларга қарамасдан, АҚШ дунё иқтисодиётининг маркази бўлиб қолмоқда, дейилади мақолада.

    АҚШ ҳукумати қарзи энг ишончли сармоядир ва Америка давлат облигацияларини қўлга киритишнинг бир йўли — доллар ёрдамида сотиб олинади.

    Экспертлар 100 долларлик номиналли купюраларнинг истеъмолдаги ҳажми 2008 ва 2017 йиллар орасида икки баробар ошганини айтмоқда. Бу купюраларнинг асосий катта қисми хорижий қўлларда.

    Федерал захира банки 2017 йилнинг охирида тарихда илк бор 100 долларлик купюраларнинг миқдори 1 долларлик номиналдан ҳам ошиб кетганини билдирди.

    Мақолада, шунингдек, 100 долларлик купюра барча ноқонуний ишлар: гиёҳванд моддалар олди-сотдиси, қурол-яроғ, пора олиш ва бериш, қиморбозликда афзал кўриладиган купюра экани айтилади. Ҳаттоки АҚШнинг душманлари ҳам АҚШнинг 100 долларлик купюрасини севишини таъкидлар экан, 2003 йили америкалик аскарлар Саддам Ҳусайннинг қасридан 650 миллион доллар ҳажмга тенг бўлган 100 долларлик купюралар топганини мисол қилиб келтиради.

    Шунингдек, мақолада доллар етакчилиги асрига оз қолгани башорат қилинади. Аммо бу қуруқ гап-сўзларни ярим асрдан бери эшитавериб қулоқ ҳам ўрганиб қолгани таъкидланади.

    Европа Иттиқфоқи америкаликлар Шенген ҳудудида эркин ҳаракатланишини чекламоқдами?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2021 йилга келиб АҚШ фуқаролари Европа Иттифоқининг айрим жойларига бориш учун Иттифоқдан рухсат олиши талаб этилади, деб ёзади CNN ахборот агентлиги.

    Ўтган йилда Европа Иттифоқи ETIAS тизимини таништирган эди. Бу тизимга кўра, Шенген ҳудудига визасиз кираётган саёҳатчилардан хавфсизлик мақсадида сканердан ўтиши талаб қилиниши белгиланган.

    Шенген ҳудудига айни вақтда Европа Иттифоқининг 26 мамлакати аъзо бўлиб, уларнинг фуқаролари бир мамлакатдан иккинчи малакатга ҳеч қандай визасиз саёҳат қилиши мумкин.

    Ҳозирги пайтда АҚШ фуқаролари Европа иттифоқи ҳудудида 90 кун муддатгача ҳеч қандай визасиз саёҳат қилиши мумкин. ETIAS тизими эса мазкур жараённи ўзгартиради.

    Европа Иттифоқи ҳудудига саёҳат қилувчилар, жумладан АҚШ фуқаролари ҳам 2021 йилдан Шенген ҳудудига саёҳат қилишдан олдин ETIAS тизимидан ўтиши талаб қилинади. Тизимдан ўтиши сўралган саёҳатчилар онлайн ариза тўлдиради ва 7 евро (8 доллар) миқдоридаги бож тўлайди. Рўйхатдан ўтиш уч йилгача амал қилади.

    АҚШда ҳам ETIAS сингари ишлайдиган Саёҳатни расмийлаштириш электрон тизими мавжуд.

    АҚШ давлат департаменти расмий вакили мазкур ҳолатни изоҳлар экан, қуйидагиларни маълум қилди: «Биз Европа Иттифоқининг ўз ташқи чегараларини ва ички хавфсизлигини бошқаришни янада самаралироқ қилишга уринаётганлигидан бохабармиз. Албатта, ҳар бир давлат ўз ҳудудига кирадиганлар учун стандартлар жорий қилиши мақсадга мувофиқ».

    2021 йилда амалга ошадиган ўзгаришлар биргина АҚШга нисбатан қўлланмаслиги, саёҳат қилиш учун рўйхатдан, шунингдек, Бразилия, Канада, Янги Зеландия, Сингапур, Исроил ва Маврикий давлатлари фуқароларига ҳам амал қилиши таъкидланади.

    Европа парламенти ETIAS тизимини июль ойида жорий қилишга розилик берди. Европа Иттифоқининг миграция, ички ишлар ва фуқаролик комиссияси раиси Димитрис Аврамополос бу тизим энг аввало хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилаётганлигини таъкидлади.

    Boeing 737 учоқларида парвоз қилиш хавфлими?

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Британияда чоп этиладиган The Guardian нашри «Эфиопияда Boeing 737-800 Max моделли рейс рақами ET302 бўлган учоқнинг ҳалокатга учраши ортидан Boeing 737 серияли самолётнинг 4 ой ичида иккинчи бор ҳалокатга учраши» номли мақола эълон қилди.

    Мақолада «Наҳотки Boeing компанияси ҳам йўловчиларга хавфсиз парвозни таъминлаш борасида муваффақиятсизликка учраган бўлса?» деб савол қўяди.

    Нашр ҳалокат борасида айрим нарсалар маълум бўлгани ҳақида ёзар экан, қуйидагиларни очиқлайди: «Аддис-Абебадан Найробига учган тажрибали самолёт учувчиси парвоз олдидан учоқда бошқариш билан боғлиқ муаммолар борлигини айтган ва ортга қайтишни сўраган».

    Воқеани кузатиб турган Boeing компанияси расмийлари мазкур авиаҳалокат сабаблари ўрганилиши аллақачон бошлаб юборилганини хабар қилди.

    Нашрнинг ёзишича, Boeing 737-800 Max ноябрда рўйхатдан ўтган ва ҳали янги бўлган. Парвоз амалга ошганидан 6 дақиқа ўтар-ўтмас радардан йўқолиб қолган.

    Айни пайтда дунё бўйлаб 300 дан ортиқ Boeing 737 самолётлари халқаро ва маҳаллий парвозларда хизмат қилади ва 2017 йилдан бери 5000 дан ортиқ шу моделдаги самолётларни ишлаб чиқариш учун буюртма қилинган. Шу пайтга қадар Boeing 737 модели автоном бошқарилиш имкониятига эга сифатида дунёнинг энг машҳур харидоргир самолётлари бўлиб келган.

    Эфиопиядаги Boeing билан юз берган авиаҳалокат содир бўлишидан олдин Халқаро ҳаво транспорти уюшмасининг яқин ўн йилликда йирик фожиалар бўлиши мумкин эмас деб таъкидлаганини оддий мақтанчоқлик деб баҳоласа бўлади. Самолётларнинг ҳалокатига бугунда террористик ҳаракатлар, учувчининг ўз жонига қасд қилиши, рус ракеталари сабаб бўлмаса, бошқа ҳолатда ҳаво кемаси манзилга хатарсиз етиб олиши айтилгандику?

    Ўз навбатида, Boeing мутасаддилари айбни учувчиларга ағдаришмоқда ҳам. Уларнинг назарида, ҳалокатга учувчиларнинг белгиланган қоидаларга амал қилмаслиги келтиради. Бундан аввалроқ содир бўлган авиаҳалокатларда ҳам асосий сабаб инсон омили бўлгани рўкач қилинганди.

    Boeing компанияси Федерал авиация расмийлари Ethiopan Airways билан юз берган ҳолат юзасидан яқин орада янги тафсилотлар пайдо бўлишига умид қилишини айтади. Аммо, айб кимда бўлишидан қатъий назар, деб мақолани якунлайди нашр, автоматлаштирилган самолётлар хавфсиз деб тушунилган ишончга дарз кетди.

    Йилига 250 минг боланинг ҳаётига зомин бўлаётган дорилар

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    11 март санасида Британиянинг энг машҳур нашрларидан бири The Guardian ҳар йили қалбаки дори воситаларидан 250 мингга яқин болалар вафот этаётгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Мақолада шифокорлар жамоаси ҳукумат раҳбарлари, жамоатчиликни сифати ёмон дори воситаларининг тарқалишига қарши курашишга чорлайди. Сифати ёмон бўлган дори воситалари маляриа ва пневмония, вакциналар, гепатит, менингит, ўткир вирусли геморрагик касалликларини олдини олиш ўрнига 250 мингга яқин боланинг умрини олиб кетмоқда.

    Кўп ўлим қайд этилаётганининг сабаби сифатида дориларга ўта эҳтиёж сезадиган ривожланаётган давлатларда дори воситаларининг сифатини назорат қиладиган ташкилотларнинг фаолияти яхши ташкил этилмагани, назорат-тафтиш ишларини ўтказадиган идораларнинг жиноий гуруҳларга шериклиги ва қалбаки дори воситаларига қарши қаратилган жиноят қонунчилигининг «юмшоқлиги» келтирилади.

    Биргина 2018 йилнинг ўзида Pfizer компанияси 113 мамлакатда савдога чиқарилган 95 га яқин қалбаки дори воситаларининг аниқланганини ва бу кўрсаткич 2008 йилга солиштирилганда, рақамлар анча ўсганини кўрсатади.

    Ўтган ойда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа Иттифоқи ва Америкада саратонни даволовчи қалбаки дори воситалари тарқатилаётгани борасида огоҳлантирган эди. Қалбаки дори беморларга сурункали мелоид лейкемияси ва лимфобласт лейкозига қарши восита сифатида сотилган, аммо текширувлардан аниқландики, унинг таркибида оддий парацетамол бўлган.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийси Майкл Дитс айни пайтда қалбаки дори воситаларига қарши курашиш энг оғриқли муаммо бўлиб турганини, қалбаки дори воситаларига қарши курашиш фармсаноат компаниялари, ҳукуматлар, шифокорлар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ташкил этилишини таъкидлаган.

    АҚШ ва Канада Boeing 737 Max учоғидан фойдаланишда давом этадими?

    Фото: Boeing

    Фото: Boeing

    Осиё, жумладан, Ҳиндистон ва Хитой ҳамда Россия сингари Европа Иттифоқи мамлакатлари Boeing 737 Max самолётидан йўловчи ташишни тақиқлаётган бир вазиятда АҚШ ва Канада ушбу моделдаги учоқлардан фойдаланаётган кам сонли мамлакатлар қаторидан жой олмоқда.

    Айни пайтда АҚШнинг American Airlines ва Southwest Airlines компаниялари ва Канаданинг Air Canada ва WestJet компаниялари Boeing 737 Max моделидан фойдаланишда давом этмоқда.

    АҚШ федерал авиация бошқармаси, касаба уюшмалари ва сенаторлар босимига қарамасдан, Boeing 737 Max самолёти хизматидан фойдаланишда давом этмоқда.

    ФАБ баёнотига кўра, мазкур самолётларнинг хизматидан воз кечишга етарлича асос мавжуд эмас.

    Ҳаттоки Дональд Трамп мазкур самолётларни бошқаришда учувчилар эмас, дастурчиларнинг етишмаётганини иддао қилди.

    Канада транспорт вазири Марк Гарно ҳам айни пайтда мазкур самолётларни парвоздан олиб ташлаш учун етарлича асос йўқлигини таъкидлади.

    Эфиопия ҳаво йўлларига тегишли Boeing 737 Max самолёти қулагач, Европа Иттифоқининг авиация хавфсизлиги агентлиги мазкур ҳаво кемасининг парвозларини тўхтатиб қўйди. Мазкур тартиб Европа Иттифоқи фуқароларининг хавфсизлиги билан боғлиқлигини ҳам қўшимча қилди.

    Boeing 737 Max, шунингдек, Австралия, Малайзия, Туркия, Вьетнам, Ўзбекистон, Хитой, Эфиопия, Индонезия ва Сингапур каби мамлакатлар ҳукуматлари томонидан ҳам тақиқлаб қўйилди.

    Агарда вазият шу ҳолда давом этадиган бўлса, Boeing компанияси бу моделдаги самолётларнинг сотувидан анча миқдорда зарар кўриши мумкин.

    14.03.2019, 16:35   Изоҳ (0)   18665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ сенати Оқ Уйдан Ямандаги ҳарбий коалицияни қўллаб-қувватламасликни талаб қилди

    14.03.2019, 15:56

    Facebook, Instagram ва WhatsApp ўз тарихида энг катта узилишга дуч келди

    14.03.2019, 14:57

    Boeing 737 MAX турига мансуб дунёдаги барча самолётлар парвозини тўхтатиб туришни тавсия қилишга мажбур бўлди

    14.03.2019, 14:35

    Нигерияда мактаб биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга етди

    14.03.2019, 14:01

    Хитойдаги мусулмонлар лагери ёпилиши мумкин

    14.03.2019, 12:39

    Forbes Россиянинг энг бадавлат бўйдоқлари рўйхатини эълон қилди

    14.03.2019, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.