13 март, чоршанба куни «Ливерпуль» сафарда «Бавария»ни мағлуб этиб, жорий мавсум Европа Чемпионлар Лигаси нинг 1/4 финалига чиққан тўртинчи инглиз клуби бўлди.
Аввалроқ «Тоттенҳэм», «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ушбу босқич йўлланмасини қўлга киритганди. Шундай қилиб Англиянинг бир йўла 4 та жамоаси 2008/09 йилги мавсумдан буён илк марта чорак финалга чиқди, деб хабар берди Opta.
Ўша мавсум Римда бўлиб ўтган финал баҳсида «Барселона» «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этганди.
Бундан ташқари Италия («Ювентус»), Испания («Барселона»), Португалия («Порту») ва Нидерландия («Аякс») дан биттадан жамоа 1/4 финалда ўз юришини давом эттиради.
Чорак финалга Топ-5 чемпионатлар сирасига кирувчи Германия ҳамда Франция клубларидан бирортаси чиқа олмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)