12 март, сешанба куни бўлиб ўтган Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида «Шальке-04» сафарда «Манчестер Сити»га 0:7 ҳисобида мағлуб бўлди (дастлабки учрашув — 2:3).
Бу Германия клублари учун мазкур мусобақадаги энг йирик мағлубият бўлди, деб хабар берди Opta.
Маълумот учун, «Барселона» клуби 2011/12 йилги мавсумда Леверкузеннинг «Байер» жамоасини 7:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша ўйинда Лионель Месси 5 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)