Ўзбекистонда кейинги пайтларда коррупцияга қарши кескин курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида аниқ чоралар кўрилаётганига қарамай, бундай салбий ҳолатларга тўлиқ барҳам беришга эришилганича йўқ. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Халқ сўзи».
Ушбу қўмитага давлат органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички дастурларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш жараёни устидан парламент назоратини амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларини уларда коррупцияга олиб келувчи нормаларнинг мавжудлигини аниқлаш, таҳлил қилиш каби қатор вазифалар юклатиляпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг эртанги мажлиси кун тартибига янги қўмитани ташкил этиш масаласи ҳам киритилган.
Изоҳ (0)