Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат бюджети ҳисобидан дунёдаги нуфузли «General Electric» компаниясининг энг замонавий 200 та ультратовуш текшируви аппаратларни харид қилди, дея хабар беради «Дарё»га вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
«Барча туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг пренатал ташхис хоналари юқори технологик имкониятга эга бўлган ушбу аппаратлар билан жиҳозланди. Натижада, илгари ҳомиладор аёллар пойтахт ёки вилоят марказларига сарсон бўлиб, келиб-кетишган бўлса, ҳозирда бунга ҳожат қолмади», — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.
Бундан ташқари, авваллари ҳомиладор аёллар ультратовуш текшируви билан 40-50 фоиз қамраб олинган бўлса, айни пайтда ҳар йили ўртача 700 минг нафар ҳомилардор аёл юз фоиз скрининг текшируви билан қамраб олинади.
Бунинг натижасида 14 ҳафтагача бўлган муддатдаги ҳомила ўсишида туғма нуқсонларни барвақт аниқлаш, ўлимга олиб борадиган нуқсонларга эга болалар туғилишининг тўлиқ олдини олиш имкони пайдо бўлди.
Изоҳ (0)