• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2018 йили прокуратура ходимларига пора беришга уриниш билан боғлиқ 98 та ҳолат қайд этилди

    Самарқанд вилоятининг Пахтачи туман прокуратураси томонидан туман ИИБ қўриқлаш бўлими ходимига фаол қаршилик кўрсатган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида пора беришга уриниш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жорий йил 8 март куни фуқаро Х.М. туман прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчи Д.Б.нинг хизмат хонасига келиб, айбланувчилар унинг қариндоши эканлигини маълум қилиб, уларга нисбатан айбловни енгиллаштириш эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

    Терговчи лавозимида иш ўрганувчи Д.Б.нинг билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбирда Х.М. туман ҳудудида жойлашган «Kim-Ping» номли ресторанда 5 минг АҚШ долларини Д.Б.га пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Шунингдек, 2019 йил 9 март куни Наманган вилоят прокуратураси катта терговчиси Ш.Ж. вилоят прокурори номига билдирги билан мурожаат қилиб, «МҚ» МЧЖ, «НҚ» ДУК ва «СМ» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича «WPS» МЧЖ раҳбари Р.Э. барча жиноий ҳаракатлар учун масъулиятни ўз зиммасига олишини маълум қилиб, ишга алоқадор бошқа шахсларни жавобгарликка тортмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилганлигини билдирган.

    Ушбу билдирги асосида ўтказилган тезкор тадбирда 10 март куни Р.Э. терговчи Ш.Ж.нинг хизмат хонасида унга 10 минг АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Р.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Ўтган 2018 йил давомида прокуратура органларида кадрлар билан ишлаш тизими тубдан такомиллаштирилиб, ички хавфсизликни таъминлаш, ходимлар томонидан коррупциявий ҳолатларга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада муайян натижаларга эришилди.

    Жумладан, 2017 йилда прокуратура органлари тизимида хизмат қилувчи ходимларга 20 та ҳолатда 4 минг 200 АҚШ доллари ҳамда 15 миллион 424 минг сўм миқдорида пора таклиф қилинган бўлса, 2018 йилда 98 та ҳолат қайд этилган бўлиб, жами 57 минг 500 АҚШ доллари ҳамда 48 миллион 885 минг сўм миқдорида пора таклиф қилинган.

    Ушбу ҳолатлар юзасидан 2017 йилда прокуратура ходимларига пора таклиф қилган 16 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари, 4 нафар шахсга нисбатан эса маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

    2018 йилда мазкур ҳолатлар юзасидан 82 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари, 16 нафар шахсга нисбатан эса маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган.

    12.03.2019, 08:45   Изоҳ (0)   10642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мухтор Муҳитдинов Тошкент шаҳар ФВВ бошлиғи этиб тайинланди

    12.03.2019, 08:21

    Навоийда жиноий гуруҳ фуқаронинг уйидан қимматбаҳо зарралар бўлган қумни ўғирламоқчи бўлди

    11.03.2019, 22:20

    10 болали андижонлик аёл, Ўзбекистонга келтирилган илк Airbus A320nео, «Навбаҳор» мухлислари иштирокидаги автоҳалокат ва куннинг бошқа хабарлари

    11.03.2019, 21:47

    12 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    11.03.2019, 21:36

    Сирдарёда 17 кунда янги тикувчилик корхонаси ишга тушди

    11.03.2019, 21:23

    Япониялик олимлар ўзбек қоғозини тадқиқ қилмоқда

    11.03.2019, 20:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда йўл таъмирчиларига хавфсиз шароит яратилмагани бўйича текширув бошланди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:01

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Нега Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел энди ҳеч қачон бирга суратга тушмайди ва бунга ким айбдор?

    Кино | 14 август, 19:55

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.