Буюк Британиядаги Эдинбург университети олимлари чекиш, юқори қон босими, семизлик ва диабет миянинг эрта қаришини келтириб чиқаришини аниқлади. Бу ҳақда MedicalXpress хабар берди.
Тадқиқотда 44 ёшдан 79 ёшгача бўлган 9772 киши қатнашган. Иштирокчиларда мия структураси ҳамда қон томирларига шикаст етказувчи омиллар ва марказий асаб тизимига қон қуйилиши билан боғлиқ муаммолар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун магнит-резонанс томографияси ўтказилган.
Юқори даражадаги холестериндан ташқари барча бошқа омиллар, айниқса чекиш, қон босими ва диабет касаллиги нейрон ҳужайралар ва капилляр ва ҳужайрали органлар миқдорининг пасайишига олиб келган. Бундан ташқари, мия ҳажми кичрайган ва оқ материянинг — аксон пакетлари, яъни асаб ҳужайраларининг узун ўсимталари ҳолати ёмонлашган. Энг муҳими, бу ҳолатлар ўрта ёшли одамларда намоён бўлган.
Изоҳ (0)