АҚШнинг Флорида штатида енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар беради.
Спортчи босқинчиликда айбланмоқда.
Полиция берган маълумотларга кўра, воқеа Майами-бичда содир бўлган. Меҳмонхонадан чиқиб кетаётганлардан бири Макгрегорни суратга олишга ҳаракат қилади. MMA жангчиси эркакнинг қўлидан телефонни тортиб олади ва бир неча бор оёғи билан тепиб босиб ташлайди. Кейинроқ эса Макгрегор қўлга олинган.
Жабрланувчи сўзларига кўра, телефон нархи 1000 долларга тенг бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)