Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2015 йил 2 февраль куни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 21 ёшли Азаматжон Ҳайитов бахтсиз ҳодисага учраган. У ўша куни ёнғин ичида қолиб кетиб, танаси 75% кучли куйиш жароҳатини олган. Азаматжон ҳозирга қадар бир неча маротаба операцияни бошидан ўтказди.

Фото: Азаматнинг ҳозирги кўриниши

Фото: Азаматнинг ҳозирги кўриниши

Бугун ундаги ички изтироб, оила аъзолари чекаётган ғам-алам ёлғиз Аллоҳга-ю, уларнинг ўзига аён, бундай ғамни ҳеч кимнинг бошига солмасин.

Азаматжон бахтсиз ҳодисага учрагандан бери 4 йилда Андижондаги «Санчас» хусусий клиникасида 15 маротаба жарроҳлик столига ётишга ҳам мажбур бўлган.

Маълумотларга кўра, Азаматжон ўзбекистонлик шифокорлар назоратида. Унинг саломатлиги маълум бир давр оралиғида текширишдан ўтказиб турилади. Аммо унинг отаси айтганидек, зарурий мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Ҳиндистонга бориши керак.

Фото: Азаматнинг фожиадан аввалги сурати

Фото: Азаматнинг фожиадан аввалги сурати

Режалаштираётган жарроҳлик амалиёти оғирлиги сабаб оила Ҳиндистон шифокорлари билан боғланган. Улар операция муваффақиятли ўтишига кафолат берган. Бу жарроҳлик амалиёти Азаматжонни нормал ҳаётга қайтаради.

Азаматжоннинг Ҳиндистондаги йирик шифохоналардан бирида текширувлардан ўтиши ҳамда операсияси учун катта миқдордаги маблағ зарур.

Яхшиларнинг кўмаги билан ҳозиргача 30 миллион сўмга яқин маблағ йиғилган. Аммо энг сўнгги Ҳиндистондаги йирик шифохоналардан бирида режалаштирилган операцияга 14 минг 300 АҚШ доллари, яъни 120 000 000 сўм миқдоридаги маблағ зарур бўляпти.

Азаматжоннинг текширувлардан ўтиб, унинг даволаниш, операсия қилиш, дори-дармон, ота-боланинг Ҳинд диёрида бир муддат давомида яшаши учун катта маблағ талаб этилиши сабаб кўпчиликнинг ёрдами керак бўлмоқда.

Агар шу катта маблағ ўз вақтида топиб берилса, ҳамюртимиз барча инсонлар қатори жамиятимизда ўз ўрнини топади.

Бу 120 000 000 сўм жуда катта маблағ, лекин тома-тома кўл бўлур деганларидек, ҳар биримиз имкон қадар ёрдам берсак, мана шу пулни йиғишимиз ва бир боланинг ҳаётини сақлаб қолган бўламиз.

Юксак меҳр-мурувват, оқибат ва бағрикенглик бизга буюк аждодларимиздан қолган мерос, бетакрор фазилатдир. Ҳамюртимиздан кўмагингизни аяманг, азизлар!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали:(Click, Payme)

Бемор Ҳайитов Азаматжонни номига очилган

Агробанк: 8600 0417 9015 0313

«Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Наманган вилояти Чуст тумани филиалида Ҳайитов Азаматжон номига очилган рекзивитлари:

Нақд пул топширганда:

2311 6000 100000 249001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда:

2311 800000 0000 249001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:

2312 0000 600000 249001

Омонат ҳисоб рақами ва транзити:

МФО: 00249 ИНН: 2000 67551

Омонат транзити:

2020 6000 4 00000 249000

Омонат ҳисоб рақами:

20206000 3991111 32001

Россиядаги саховатпеша юртдошларимиз учун Акрамхон Убадуллаев номига очилган Сбербанк Visa пластик карточкасининг ҳисоб рақами: 4276 3801 2878 3474.

Telegram:+79267026090.

Хориждан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун беморни ўзини паспорт маълумотлари:

Кҳайитов Азаматжон

Паспорт рақами: АВ 1432133

Бемор Азаматжон Ҳайитовнинг телефон рақами:

+99890 552 67 13

+998993947451

Манзили: Наманган вилояти Чуст тумани

Баймоқ қишлоғи, Истиқлол махалласи, Булоқ кўчаси, 18-уй.

Изоҳ
Асосий янгиликлар