Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 10 март, якшанба куни пойтахтни вертолётда айланиб учиб чиқди, деб ёзади «Газета.uz» шаҳар ҳокимлигига таяниб.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, бу Airbus Helicopters H215 моделдаги вертолёт бўлган. Ҳокимликдагилар аниқлик киритишича, у Тошкент бош режасини яратиш мақсадида шаҳарни тасвирга олиш учун аэрофотоаппарат билан жиҳозланган.

Фото: Telegram / @Aviaspotter

Фото: Telegram / @Aviaspotter

Аввалроқ пойтахт маъмурияти Тошкентнинг бош режаси концепцияси апрель охиригача яратилишини маълум қилган эди. Ҳозирда уни яратиш устида Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари иш олиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар