Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

9 март, шанба куни Андижонда Ўзбекистон Олий суди раиси Козимжон Комилов ва Олий суд судьялари томонидан аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди хабар бермоқда.

Фото: Рустам Эшонов

Вилоят судларининг маълум қилишича, қабул давомида 214 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, маҳалла раислари, нотинч оилалар ва жазони ижро этиш муассасидан озод қилинган, ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган, муқаддам судланган шахслар билан суҳбатлар ўтказилган.

Олий суд раиси Козимжон Комилов.

Олий суд раиси Козимжон Комилов.
Фото: Рустам Эшонов

Шундан 34 нафар фуқаронинг назорат тартибида аризаси қабул қилинди, 38 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди ва 141 нафар фуқарога тегишлилиги бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. Шунингдек, Олий судда кўрилаётган ишга қўшиш учун 1 та мурожаатнинг аризаси қабул қилинди.

Фото: Рустам Эшонов

Булоқбоши туманининг Боймаҳалла маҳалласида истиқомат қилувчи Хуршидбек Кенжаев 1998 йилда туғилган. 2018 йилда ёшлик ва қизиққонлик қилиб, ўзи бошқариб келаётган автомашинада транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш орқали йўлда кетаётган фуқарони уриб юбориб, шикаст етказган. Натижада Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан икки йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган, шунингдек, беш йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, шартли равишда икки йиллик синов муддатига айлантирилган.

Хуршидбекнинг онаси Назирахон Хурибоева ўғлининг ёшлигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, Олий суд раисига жазодан озод этишини сўраб мурожаат қилди.

Фото: Рустам Эшонов

Шу куни Хуршидбек Кенжаевнинг иши Жиноят ишлари бўйича вилоят судида Булоқбоши тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, тайинланган синов муддати қисқартирилди ҳамда жазо муддати ўтаб бўлинган, деб ҳисобланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар