• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа

    Дунёни забт этган осиёлик 15 нафар хонанда (фото+видео)

    Баъзан ажойиб қўшиқни эшитиб, хонанда қайси мамлакатдан эканини билмай қоламиз. «Kaktakto» ўз овози билан дунёни забт этган 15 нафар хонанда ҳақида ёзди.

    Қозоғистон

    Димаш Кудайберген

    Фото: TimePress

    Фото: TimePress

    Энг машҳур қозоқ вокалисти, инструменталисти ва композитори. Димашнинг овоз диапозони олти октава. У Хитойдаги машҳур Singer 2017 телешоусида қатнашиб, шуҳрат қозонган. Нуфузли қўшиқчилар билан беллашиб, финалгача борган ва иккинчи ўринни эгаллаган.

    Димаш рус, испан, инглиз, француз ва бошқа тилларда қўшиқ куйлайди.

    Скриптонит

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Скриптонит тахаллуси билан ижод қилувчи қозоғистонлик рэпернинг асл исми Адил Жалелов.

    У 1990 йил 3 июнда Павлодарда (Қозоғистон) туғилган. 11 ёшида реп йўналишида куйлай бошлаган. Ҳаммаси Децлнинг қўшиқларига бўлган қизиқишидан бошланган.

    15 ёшидан бошлаб Адил ўзи қўшиқ ёзган. 16 ёшида эса биринчи марта нисбатан катта саҳнада қўшиқ айтган. Ануар билан бирга VBVVCTND трекига ишланган клипдан сўнг машҳур бўлиб кетган.

    2015 йил 24 ноябрда узоқ кутилган ҳодиса юз берган: «Дом с нормалними явлениями» (Оддий ҳодисалар бўладиган уй) альбоми чиққан. У тезда муваффақият қозониб, iTunes чартида иккинчи ўринни олган. 2016 йил сентябрда Россиянинг GQ эркаклар журнали Скриптонитни «Йил кашфиёти» деб эътироф этган.

    Jah Khalb

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бахтиёр Мамедов (рэпернинг ҳақиқий исми) 1993 йил 23 сентябрда Қозоғистонда мусиқачилар оиласида туғилган. 5-синфдан Бахтиёр мусиқа мактабига қатнай бошлаган. У ерда саксофон чалишни ўрганган.

    13 ёшидан бошлаб Бахтиёр студияларда минусовкалар ёзган. Уларни интернетга жойлаб, арзон нархга сотган.

    2014 йил 10 та қўшиқдан иборат «Все, что мы любим» (Биз севган ҳамма) номли биринчи альбомини чиқарган. 2017 йилда эса Медина қўшиғи учун «Олтин граммафон» мукофотини қўлга киритган.

    Линда

    Фото: «ivona.bigmir.net»

    Фото: «ivona.bigmir.net»

    Россиялик қўшиқчи 1977 йил 29 апрелда Қозоғистоннинг Кентау шаҳрида таваллуд топган. У трип-рок йўналишида ижод қилади.

    Линда учун биринчи мусиқа муаллифи бастакор Максим Фадеев бўлган. Кейинчалик эса Линда ўзи шеър ва мусиқа ёзишни бошлаган ва Евгений Поздняков, Мара ва Любаша каби муаллифлар билан ҳамкорлик қилган. Карьераси давомида қўшиқчи Россияда 3 миллиондан ортиқ альбом сотган.

    А-студио

    Фото: «Sobaka.ru»

    Фото: «Sobaka.ru»

    Гуруҳга қозоқ мусиқачиси Байгали Серкебаев асос солган. 1987 йилга қадар гуруҳда Роза Римбаева ҳам бўлган. Айни пайтда гуруҳда беш нафар иштирокчи: Байгали Серкебаев, Владимир Миклошич, Кети Топурия (солист), Евгений Дальский (зарбли мусиқачи) ва Сергей Кумин (гитарачи) бор.

    2000 йилларга қадар Батирхон Шукенов вокалчи ва гуруҳнинг юзи эди. Ўша даврнинг машҳур қўшиқлари «Жулия» ва «Нелюбимая» (Севилмаган) бўлган. Кети коллективда пайдо бўлган даврда «Улетаю» (Учаман), «Также как все» (Ҳаммага ўхшаб), «Толко с тобой» (Фақат сен билан), «Тик-Так» қўшиқлари хит бўлган.

    Натан

    Фото: Муз-ТВ

    Фото: Муз-ТВ

    Қўшиқчи 1986 йил 17 мартда Олмаотада туғилган. Болалигиданоқ санъатга қизиқиб, шеърлар ёзган. Мусиқий фаолиятини «Синдикат» гуруҳида бошлаган.

    Унинг ҳақиқий исми Натан Миров. «Слыш, ти что такая дерзкая?» (Эй, нега бунча қўполсан?) қўшиғи билан машҳурликка эришган. У Black Star ёрлиғининг таркибига киради.

    Назима

    Фото: «Zakon.kz»

    Фото: «Zakon.kz»

    Назима Жанибекова асли чимкентлик. 1990 йил 21 октябрда туғилган. Анъанавий мусулмон оиласида тарбия топган. Болалигидаёқ саҳнада қўшиқ айтишни орзу қилган. 12 ёшида қозоқ тилидаги қўшиғи билан «Очаровашка» халқаро танловининг ғолиби бўлган.

    21 ёшида «Фабрики звезд» (Юлдузлар фабрикаси) нинг қозоқча версиясининг финал босқичигача борган. «Хочу стат звездой» (Юлдуз бўлишни хоҳлайман) лойиҳасида иштирок этганидан сўнг Назима ALTYN GIRLS триосининг солистига айланган. Аммо кўп ўтмай бу гуруҳ тарқаб кетган. Назима «Песни на TNT» (TNT’да қўшиқлар) мусобақасида қатнашган. У ерда Тимати қизнинг иқтидорини кўриб, Black Star жамоасига таклиф қилган.

    Қирғизистон

    Кайрат Примбердиев

    Фото: «kloop.kg»

    Фото: «kloop.kg»

    Қирғизистонлик истеъдодли мустақил ривожланган қўшиқчи. У ўзининг вокал маҳорати билан юртдошларининг кўнглидан жой олган ва «Главная сцена» (Асосий саҳна) ва «Голос» (Овоз) каби телекўрсатувлар орқали Россияда машҳур бўлган.

    Кайрат Ўш вилоятида туғилган. 14 ёшида Кайрат Примбердиев Қирғизистоннинг «Манас» халқ эпоси  тўгарагига қатнашган, сўнг Марказий Осиёнинг анъанавий чолғу асбоби комуз чалишни ўрганган. Вояга етгач, вокал дарсларини олишга киришган.

    Город 312

    Фото: 24сми

    Фото: 24сми

    Гуруҳ 2001 йил 14 октябрда ташкил топган. Бишкек шаҳрининг телефон коди 312 бўлгани сабаб, у гуруҳга шундай ном берилган. Гуруҳ жуда машҳур альбомларни чиқарган: «Вне зони доступа» (Хизмат доирасидан ташқарида), «213 дорог» (213 йўл), «Обернис» (Ўгирил), «Новая музика» (Янги мусиқа) ва бошқалар.

    Гуруҳ «Энг яхши россиялик ижрочи» йўналишида MTV Europe Music Award мукофотини қўлга киритган.

    Унинг қўшиқлари кўпинча рус фильмларига саундтрек сифатида фойдаланилади.

    Ўзбекистон

    Согдиана

    Фото: Wikiwand

    Фото: Wikiwand

    Қўшиқчининг асл исми Оксана Нечитайло. У 1984 йил 17 февралда Тошкентда муҳандис ва шифокор оиласида туғилган. Ота-онаси қизининг қобилиятини ривожлантириш учун уни Глиер мусиқа мактабига берган. 2001 йилда Оксана Ўзбекситон давлат консерваториясида эстрада йўналишида ўқишни бошлаган. Худди шу йили унинг биринчи альбоми «Менинг кўнглим» чиққан. Ундан ўзбек, рус ва инглиз тилидаги қўшиқлар ўрин олган.

    2006 йилда Оксана Москвага бориб, «Фабрики звезд-6»нинг иштирокчисига айланган. Лойиҳа унга машҳурлик олиб келган.

    Наргиз Закирова

    Фото: «Life.ru»

    Фото: «Life.ru»

    Қўшиқчининг асл ватани Тошкент шаҳри. Наргиз 1971 йил 6 октябрда мусиқачилар оиласида туғилган. Бобоси Ўзбекистон операси асосчиси, амакиси СССРда машҳур «Ялла» гуруҳининг етакчи хонандаси бўлган.

    Ёшлик чоғида Наргиз «Унутма мени» қўшиғи билан «Юрмале-86» да иштирок этган. Цирк мактабининг вокал бўлимида ўқиган. Экстравагант образда қатнашгани учун уни ўзбек Мадоннаси деб аташган. Эридан ажрашганидан сўнг, Наргиз АҚШга кўчиб кетган, у ерда у мусиқа билан шуғулланишни давом эттирган.

    2013 йилда Наргиз «Голос» (Овоз) лойиҳасининг иштирокчисига айлангани унга Россияга машҳур қилган. Унинг Максим Фадеев билан куйлаган дуэтини YouTube’да 149 миллион нафар одам томоша қилган.

    Севара Назархон

    Фото: «podruga.uz»

    Фото: «podruga.uz»

    Севара 1976 йил 23 декабрда Андижонда туғилган. 1998 йилда Тошкентга келган ва Консерваторияга ўқишга кирган.

    2000 йил «Бахтимдан» альбоми чиқиб, Севарани Ўзбекистонга танитган.

    Алексей Чумаков

    Фото: Биринчи мусиқий нашр

    Фото: Биринчи мусиқий нашр

    Алексей 1981 йил 12 мартда Самарқандда туғилган. Беш ёшидан куйлай бошлаган. Ота-онаси кейин уни мусиқа мактабига берган. «Халқ артиси — 2003» лойиҳаси унга шуҳрат келтирган.

    У «Песня о любви» (Севги ҳақида қўшиқ), Тут и там (Бу ерда ва у ерда), «Небо в твоих глазах» (Осмон сенинг кўзларингда) ва бошқа қўшиқлари билан машҳур.

    MC Doni

    Фото: «KudaGo.ru»

    Фото: «KudaGo.ru»

    Достонбек Исмаилов (рэпер ва DJ’нинг ҳақиқий исми) 1985 йил 18 декабрда Тошкентда туғилган. Лекин болалиги Фарғонада ўтган.

    Ўзбекистонда у DJ’лик фаолиятини бошлаган. Москвага кўчиб ўтгач, клубларда қўшиқ айтган.

    Россия қўшиқчиси Натали билан ишланган клипи «А ты такой…» (Сен эса шундайсан…) YouTube’да 188 миллион фойдаланувчи томонидан томоша қилинган.

    Тожикистон

    Жасмин Каримова

    Фото: Россия для всех

    Фото: Россия для всех

    Жасмин Тожикистонда туғилган. Болалиги Австралия, АҚШ ва Голландияда ўтган.

    2015 йилда «Голос» лойиҳасининг голланд версиясида Жасмин ҳакамларни ҳайратда қолдирган. 2017 йилда L’One билан «Дорога» (Йўл) клипини чиқарган.

    10.03.2019, 08:56   Изоҳ (0)   261612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳрисабзда навбатдаги халқаро мақом санъати анжумани 2020 йил сентябрь ойида ўтказилади

    27.02.2019, 19:15

    Ўзбекистонда мусиқа педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди

    21.02.2019, 17:40

    Ўзбекистон ансамбли Эрондаги мусиқа фестивалида мумтоз куйларни тақдим этди

    18.02.2019, 09:00

    Россия халқ артисти Сергей Захаров вафот этди

    14.02.2019, 15:59

    Ўзбекистонликларнинг такрор-такрор тингланадиган севимли қўшиқлари маълум бўлди

    03.02.2019, 22:17

    Самарқандда «Мақом» ансамблининг илк тақдимот концерти бўлиб ўтди

    01.02.2019, 05:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тўрт ёшли блогер қиз Forbes’нинг “30 дан 30 гача” рўйхатига кирди

    Лайфстайл | 17 май, 14:35

    Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, яна ишга тикланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 14:13

    Олимлар мусиқа ёрдамида озишнинг янги усулини кашф этди

    Маслаҳатлар | 17 май, 13:40

    Яқин йилларда сунъий интеллект эгаллаши мумкин бўлган 10 та касб

    Лайфстайл | 17 май, 12:45

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 17 май, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.