10 март, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 30-тури доирасида яна 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган Муҳаммад Салоҳ етакчилигидаги «Ливерпуль» жамоаси «Энфилд» стадионида «Бёрнли» билан баҳсга киришди.
Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ меҳмон жамоа аъзоси Эшли Вествуд Алиссон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди (1:0). 19-дақиқага келиб Роберто Фирмино ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 10 дақиқа ўтиб Садио Мане «қизиллар»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 67-дақиқада Фирмино дублга эришди (3:1). 90+1-дақиқада эса Иоханн Гудмундссон орадаги фарқни қисқартиришга эришди, бироқ 2 дақиқа ўтар-ўтмас Мане захирадан майдонга тушган Старриж узатмасини голга айлантирди ва ўйинга якуний нуқта қўйди (4:2).
Шу тариқа Юрген Клопп шогирдлари ўз майдонида кечган баҳсда «Бёрнли» устидан ғалаба қозонди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди (4:2).
Маурицио Сарри бошқарувидаги Лондоннинг «Челси» клуби ўз майдонида «Вулверҳэмптон» билан ўйнади.
Беллашувнинг 56-дақиқасида Рауль Ҳименес ҳисобни очган бўлса, 90+2-дақиқага келиб Эден Азар Виллиан узатмасини голга айлантирди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (1:1).
АПЛ
30-тур баҳслари
10 март, якшанба
«Ливерпуль»—«Бёрнли» 4:2
Голлар: 0:1 — 6 Вествуд, 1:1 — 19 Фирмино, 2:1 — 29 Мане, 3:1 — 67 Фирмино, 3:2 — 90+1 Гудмундссон, 4:2 — 90+3 Мане.«Челси»—«Вулверҳэмптон» 1:1
Голлар: 0:1 — 56 Ҳименес, 1:1 — 90+2 Азар.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)