9 март, шанба куни тунда Франциянинг Страсбург шаҳрида кикбокс бўйича нуфузли Glory 64 мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар берди.
Унда ўзбекистонлик профессионал кикбоксчи Анвар Бойназаров ҳам иштирок этди. Мазкур жангда Анварга мезбон спортчи Абдуллаҳ Эзбири рақиблик қилди. Уч раундга мўлжалланган жанг давомида рақибини икки бора нокдаун ҳолатига туширган ўзбекистонлик спортчи якунда ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилди.
Маълумот учун, Бойназаровнинг Glory’даги жанглари сони 8 тага етди. У мазкур мусобақа доирасида тўртта жангда ғалаба қозонган бўлса, яна шунча жангда мағлубиятга учраган.
Маълумот учун, Анвар Бойназаров фаолияти давомида 94 та ғалаба, 26 та мағлубият, 2 та дуранг натижа қайд этган. 53 та жангда рақибини нокаутга учратишга муваффақ бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)