Ўзбекистон Россияга қайта ишланган гўшт ва сут маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқни бекор қилишни таклиф қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Бу ҳақда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сергей Левин иштирокида бўлиб ўтган ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг иккинчи йиғилишида маълум бўлди.
Россия Федерациясида қайта ишланган гўшт ва сут маҳсулотлари импортига карантин тақиқлари 2003 йилдан бери 16 йил давомида амал қилмоқда.
Сергей Левин Россия томонининг ушбу масалани кўриб чиқишга кўмак беришга тайёрлигини билдирди ва Ўзбекистон Давлат ветеринария хизмати Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазият ҳақида яна бир марта маълумот юборишини ва агар зарур бўлса, оёқ-оғил касаллигига қарши биргаликдаги дастурни ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Изоҳ (0)