Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган «Пахтакор»—«Локомотив» учрашуви бошқа муддатга кўчирилди. Бу ҳақда ПФЛ хабар берди.
Учрашув 8 март, жума куни бўлиб ўтиши белгиланган эди. «Пахтакор» жамоасининг мурожаатига асосан Суперлига 1-туридан ўрин олган «Пахтакор»—«Локомотив» учрашуви 16 март кунига кўчирилди. Бунга 11 март куни «Локомотив» Қатарда «Ал-Райян» меҳмони бўлиши, 12 март куни эса «Пахтакор» ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» жамоасини қабул қилиши сабаб сифатида кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг 1-турида «Локомотив» ўз майдонида «Ал-Ваҳда»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Пахтакор» сафарда «Персеполис» билан дуранг натижани қайд этди (1:1).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!