Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг сайёр очиқ суд мажлисида судланувчи Қудрат Жумаевга оид амалиётда жуда кам учрайдиган Жиноят Кодексининг 249-моддаси, яъни ов қуролини бепарволик билан сақлаш, одам ўлимига олиб келган жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси Зафар Ибрагимов маълум қилди.
Иш ҳолатларига кўра, судланувчи Қудрат Жумаев 2010 йилдан овчилик фаолияти билан шуғулланиб келиб, ўзига тегишли бўлган «B» русумли, 2 миллиметрлик, 16 калибрли ов қуролини, қонунда белгиланган тартибда сақлаш қоидаларига риоя қилмасдан, бепарволик билан ўзининг яшаш хонадони ётоқхонасида жойлашган диван остида сақлаб келган.
2019 йил 11 январь куни соат 19:00 ларда Қудрат Жумаевнинг вояга етмаган ўғли О.Б. диван остида турган ов қуролини ўйинчоқ қилиб, жанговар ҳолатга келтирган. Қариндоши вояга етмаган Ш.Х. билан ов қуролини бир-бирига тортган вақтида қуролдан ўқ отилиб кетган. Оқибатда ўқ дроплари вояга етмаган Ш.Х.нинг юз соҳасига тегиб Ш.Х. воқеа жойида вафот этган.
Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, судланувчи Қудрат Жумаевга нисбатан жиноят қонунчилигида белгиланган тартибда жазо тайинланди.
Изоҳ (0)