Андижон вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази» қошида «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Мазкур мактабда таҳсил олиши учун оила қуриш истагидаги 30 нафар ёшга келин-куёвларнинг оилавий ҳаёт психологияси, диний ва аҳлоқий тарбия, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, репродуктив саломатлик ҳамда оила бюджети ва иқтисодий йўналишлар бўйича ўқув дарслари йўлга қўйилди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимлигининг «Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш» масалалари котибияти мудири М.Низомова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси О.Йўлдошев ҳамда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Жалолова сўзга чиқиб, бўлғуси келин-куёвлар ҳамда ёшларга керакли тушунчалар берди.
Изоҳ (0)