Туриннинг «Ювентус» клуби «Бенфика» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс учун асосий даъвогарлардан бирига айланди, деб хабар беради AS.
19 ёшли хавбек туринликларнинг ёзги трансферлар вақтидаги асосий мақсади ҳисобланади. «Ювентус» футболчи учун 120 миллион евро тўлашга тайёр. Айнан мазкур сумма унинг шартномасида товон сифатида кўрсатилган.
«Бянконерилар» спорт директори Фабио Паратичи Феликсга бўлган қизиқишлари ҳақида «Бенфика» раҳбариятига аллақачон маълум қилган. Уларнинг учрашувида футболчининг агенти Жорже Мендеш ҳам иштирок этди.
Бундан ташқари Феликсга «Манчестер Юнайтед», «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» ҳам даъвогарлик қилмоқда, бироқ футболчи билан шартнома тузиш борасида «Ювентус»да имкониятлар юқори баҳоланмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)