5 март, сешанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади.
«D» гуруҳидан жой эгаллаган Ўзбекистон вице-чемпиони Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Эрон майдонига сафар қилади. «Шерлар» машҳур «Озоди» стадионида Теҳроннинг «Персеполис» жамоаси билан баҳс олиб боради. Мазкур баҳсни шри-ланкалик ҳакам Ҳеттикамканамге Перера бошқариб боради.
Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Ўзбекистон чемпиони «Локомотив» ўз уйида «Ал-Ваҳда»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
ОЧЛ
Гуруҳ баҳслари
5 март, сешанба
«D» гуруҳи
«Персеполис»—«Пахтакор» 20:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)