Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин 2034 йилга бориб Россияда мусулмонлар сони мамлакат аҳолисининг 30 фоизигача кўпайишини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Муфтийнинг сўзларига кўра, бундай башоратлар амалиётда синалган. Бундан ташқари у экспертлар фикрини ҳам қайд этган.

Гайнутдин ўз баёноти билан Давлат Думасидаги «Россияда ислом тарихи: келажакка қарашни тушуниш» илмий-амалий конференциясида нутқ сўзлаган.

Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича патриарх комиссиянинг раиси Димитрий Смирнов ҳам унинг фикрига қўшилган. «Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида, руслар «2050 йилга қадар тугайди» деган. Унинг фикрига кўра, бу этник мусулмонлар Россиядаги бошқа халқларга қараганда «кўпроқ фарзанд кўриши» билан боғлиқ.

2018 йилда Россия президентининг Шимолий Кавказ федерал округидаги вакили Александр Матовников исломни қабул қилган россияликларнинг сони ҳақида ўз хавотирини билдирган. Унинг айтишича, олти ой ичида мингдан ортиқ киши исломни қабул қилган. Унинг фикрича, ислом динини янги қабул қилганлар кўпинча «экстремистик ва террористик мафкуранинг энг мотивацион ва фанатик тарафдорлари» бўлади.

2002 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Россияда анъанавий мусулмонлар сони 14,5 миллионга яқин эди. Россиянинг аҳолиси 2017 йилда 144,5 миллионга етган.