Мобил биопринтер жароҳатларни даволашга кўмаклашади. «Технологиянинг ўзига хослиги шундаки, бу мобил тизим ва унинг ёрдамида бемор жойлашган жойнинг ўзида терисидаги катта ҳажмдаги яраларни керакли ҳужайралани у ерга жойлаштириш учун сканерлаш, даволаш мумкин», — дейди тадқиқотнинг асосий муаллифи Шон Мёрфи.
Тери ҳужайраларининг кўп қисмини фибробластлар ва эпидермал кератиноцитлар ташкил қилади. Уларни тўқимадан олинган биопсия материалидан осонлик билан ажратиш ва кўпайтириш мумкин. Фибробластлар — ҳужайрадан ташқарида матриксни ва коллагенни синтезловчи ҳужайралар, улар жароҳатнинг битишида асосий ролни ўйнайди. Кератиноцитлар — тери ташқи қаватини ҳосил қилувчи ҳужайралар. Бу ҳужайралар гидрогелда аралаштирилади ва биопринтерга жойлаштирилади. Аппарат жароҳатни сканерлайди ва қаватма-қават қаерга, қандай ҳужайралар, қанча миқдорда, кераклигини аниқлаб беради. Операциядан кейин эса терининг нормал структураси тикланиши тезлашади.
Тадқиқотчилар тизимнинг тажриба вариантини кўрсатиб берди, лекин тери клиникагача бўлган моделларда чоп этилади. Кейинги қадам — одамларда клиник текширувларни ўтказиш. Ҳозирги кунда терини кўчириб ўтказиш жароҳатлар ва куйган терини даволашда «олтин стандарт» ҳисобланади. Лекин бунда соғлом терини топиш муаммо. Донор терисини кўчириб ўтказиш мумкин, лекин бемор иммун тизими уни қабул қилмаслиги ва кўчириб ўтказилган тери кўчиб тушиш эҳтимоли юқори. Янги принтер эса беморнинг ўз ҳужайраларидан фойдаланади ва унга нисбатан иммун реакция кузатилмайди.
«Янги технология катта потенциалга эга, шундоқ ҳам жароҳат ва куйишдан азоб чекаётган беморга бундан кейин оғриқли тери кўчириб ўтказиш амалиёти қўлланилмайди. Мобил биопринтер катта ҳажмли яраларни даволашда тезлик билан ёрдам кўрсатишни ва у учун сарфланадиган харажатлар миқдорини камайтиради», — дейди Энтони Атала.
Сурункали, катта, даволаб бўлмайдиган яралар, мисол учун, диабетдаги ётоқ яралар учун бу даво усули юқори баҳоланади, сабаби — уларни даволаш учун кўп марталик терапия керак бўлади. Бундан аввал эса кесиб ташланган бармоқ икки оқсил ёрдамида қайта тикланган эди.
Изоҳ (0)