3 март, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 26-тури доирасида 4 та ўйин якунланди.
Диего Симеоне бошқарувидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби сафарда «Реал Сосьедад»га қарши майдонга тушди.
Испаниялик ҳужумчи Альваро Моратанинг дубли (30 ва 33-дақиқалар) мадридликларнинг ғалабасини таъминлади ва жамоа муҳим 3 очкони қўлга киритди.
«Валенсия» эса ўз майдонида «Атлетик Б»ни қабул қилиб, Родриго ва Кевин Гамейронинг голлари эвазига ғалаба қозонди.
26-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Ла Лига
26-тур баҳслари
3 март, якшанба
«Эйбар»—«Сельта» 1:0
Гол: 1:0 — 87 Энрик«Бетис»—«Хетафе» 1:2
Голлар: 0:1 — 20 Кабрера, 0:2 — 44 Мата, 1:2 — 75 Хоакин«Валенсия»—«Атлетик Бильбао» 2:0
Голлар: 1:0 — 49 Родриго, 2:0 — 89 Гамейро«Реал Сосьедад»—«Атлетико Мадрид» 0:2
Голлар: 0:1 — 30 Мората, 0:2 — 33 МоратаЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)