Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Huawei компаниясининг корпоратив ечимлар йўналиши Барселонадаги Mobile World Congress 2019 доирасида «Мукаммал интеллектуал алоқа дунёсини яратиш» мавзусида тақдимот ўтказди. Компания томонидан тақдим этилган булутли технологияларга асосланган платформа рақамли ўзгаришлар даврида турли ташкилотларга бизнес-жараёнлар самарадорлигини оширувчи ахборот-алоқа ечимларини жорий қилишни янада такомиллаштиришга имконият беради.

Тадбир давомида Huawei Enterprise йўналиши ўзининг энг илғор ечимларини ва «Рақамли платформа», «ҳар қандай нуқтадан фойдаланиш имконияти» ва «ҳамма ерда ишлатиладиган интеллектуал тўплам ва маълумотларни қайта ишлаш» кўргазма майдонларида тўртта флагман маҳсулотни тақдим этди. Бундан ташқари, Huawei Enterprise турли соҳаларда рақамли ўзгаришлар бўйича саммит ўтказди, унда логистика, темир йўл, молия, авиация компаниялари, шунингдек «ақлли шаҳар» йўналиши вакиллари ҳам йиғилишди.

Huawei Enterprise рақамли платформаси рақамли дунё учун пойдевор яратмоқда

Рақамли трансформация жараёнида ҳар хил корхоналар ўзгаришлар даврида хизмат кўрсатиш ва операцион самарадорликни тизимли ошириш, бизнес жараёнлар унумдорлигини кучайтириш, янги технологияларни жорий қилиш учун маълумотларни бирлаштириш йўлида тўсиқларни енгиб ўтиш, шунингдек, янги бизнес-моделлар ва рақобатбардош таклифларни амалда татбиқ этишга умид билдирадилар.

«Ҳозирда корхоналар, иқтисодиёт ва бутун жамиятнинг рақамли ўзгариши катта имкониятлар яратмоқда ва олдимизга янги вазифаларни қўймоқда. Рақамли трансформация соҳасида ўзининг ўн йилдан ортиқ тажрибасига таяниб, Huawei компанияси таъкидладики, рақамлаштиришга фақат рақамли ва жисмоний дунё бирлаштирилган ҳолатдагина эришиш мумкин. Ушбу ғоя асосида биз корхоналар учун ‘Huawei Digital Platform’ни йўлга қўймоқдамиз - бу янги АКТ, жумладан булут, сунъий интеллект, интернет жиҳозлари, йирик маълумотлар, конвергент алоқа, видеоларни горизонтал бирлаштириш, шунингдек қурилмалар, периферия, алоқа ва булутли тизимни вертикал улашга қодир ягона платформадир.Бу бирлаштирилган, интеллектуал ва қабул қилинувчи платформадир. Корхоналардан бошлаб кичик ҳамда ўрта бизнес ва стартаплар билан якунланадиган Huawei Digital Platform платформаси компанияларнинг кучайишига ва янги даражага чиқишига, шунингдек янги технологияларнинг адаптив жорий қилиш афзалликларидан фойдаланишига ёрдам беради. Huawei Digital Platform рақамли дунё учун асосга айланади ва муваффақиятли экотизимни яратади», - дейди Huawei Enterprise Business Group бўлими президенти Ян Лида.

Фото: Huawei

Фото: Huawei
Huawei Enterprise йўналиши президенти Ян Лида Huawei Digital Platform платформасининг интеграция имкониятлари ҳақида сўзламоқда

Учта кўргазма майдони ва тўртта флагман ечимлар платформа, алоқа, интеллектуал йиғинди ва маълумотларни қайта ишлаш имкониятларини намойиш қилади.

Барселонадаги Бутунжаҳон мобил конгрессда Huawei Enterprise йўналиши «Рақамли платформа», «ҳар қандай нуқтадан фойдаланиш имконияти» ва «ҳамма ерда ишлатиладиган интеллектуал тўплам ва маълумотларга қайта ишлаш» каби учта кўргазма майдонида тўртта флагман маҳсулотни намойиш қилди. Сунъий интеллект технологияси асосидаги ечимлар ва маҳсулотлар сингари ўзининг илғор технологиялари ҳамда манфаатли ва ишончли экотизимлардан ташқари, Huawei Enterprise шаҳар транспорт тизимида ва чакана савдода сунъий интеллектдан фойдаланиш вариантларини тақдим этди.

  • Рақамли платформа: Ушбу майдонда булут, Интернет буюмлари ва маълумотларни тармоқда сақлашга оид алл-флаш каби илғор рақамли ечимлар маълумотлар, бизнесдаги ўзаро алоқа ва охир оқибатда рақамли ўзгаришини тезлаштирувчи янги технологияларни адаптив татбиқ этиш жараёнини йўлга қўйиш учун қай тарзда Huawei Digital Platform рақамли платформасига интеграция қилиниши кўрсатилди. Бу ерда дунёдаги энг тезкор All Flash MTS OceanStore Dorado серияси, жумладан молия, саноат ва нефть соҳаларида рақамли ўзгаришларни тезлаштириш имконини берувчи ўрта ва юқори нарх диапазонларидаги қурилмалар, шунингдек OceanStore Dorado3000 V3 янги базавий ечими таништирилди. Бундан ташқари, Huawei Enterprise йўналиши шаҳарни янада интеллектуал бошқариш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва соҳани ривожлантириш учун интернет буюмлар, катта ҳажмли маълумотлар, географик маълумотлар, видео ва конвергент алоқаларни бирлаштирувчи ақлли шаҳарнинг рақамли платформасини кўрсатиб беради.
  • Ҳар қандай нуқтадан фойдаланиш ва унинг имкониятлари CloudEngine16800 сунъий интеллект асосидаги TsOD (маълумотларни таҳлил қилиш маркази) учун жаҳондаги илк коммутатор эканлигини кўрсатиб беради.У сунъий интеллектнинг (SI) ҳисоблаш қувватини 50 % дан 100 % га, IPOS (сониясига кириш-чиқиш операциялари сони) маълумотлар омборини 30 % га оширади ва соҳа бўйича ўртача катталикни беш марта оширувчи коммутаторнинг самарадорлигини таъминлайди. Стендда 2019 йилда барча сценарийлар учун янгиланган LAN Wi-Fi 6 янги ечими тақдим этилди. Wi-Fi соҳасида энг самарали ечим жаҳонда илк тижорий кира олиш нуқтаси Wi-Fi 6 ва ечимларнинг энг кенг қамровли портфолиоси Wi-Fi 6 ларни ўз ичига олади, уларга офислар учун AP7650 (ақлли антенна), чакана савдо учун AP7060DN (IoT-карта) ва таълим учун AP8660(учталик радиочастоталар) киради. У Пудун, Шанхай (Shanghai Pudong Education Bureau) раёни таълим бюроларида ва Хитойдаги Фудан университети «симсиз ақлли кампус»да (Wireless Smart Campus) йўлга қўйилган.
  • Бутун дунё бўйлаб интеллектуал тўплам ва маълумотларни қайта ишлаш ушбу доирада жаҳонда биринчи дастурий аниқланадиган Huawei Х серияли камералари қай тарзда сценарий асосидаги талаб, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва адаптив таълим бўйича сценарийларни аниқлаш ҳисобига бутун дунё бўйлаб интеллектуал тўплам ва маълумотларни қайта ишлаши намойиш қилинган. Huawei SI функционали кучи бир қатор бизнес-сценарийлар учун турли соҳаларда фойдаланиш усулларининг кўплигида ўз аксини топган.
    • Логистика: DHLва Huawei биргаликда логистик операциялар самарадорлигини ошириш, шунингдек логистиканинг тўлиқ секторига ёрдам бериш учун Huawei IoT технологиялари асосида инқилобий Smart Logistics Solution кўп сценарийли ечимини ишлаб чиқишди.
    • T/Y: Austrian Federal Railways (ÖBB),Европада темир йўл соҳасида етакчилик қилган ҳолда, Huawei алоқа технологиялари асосида юқори сифат, самарадорлик ва хизматларни доимий такомиллаштирилишини таклиф қилиб, Huawei компанияси билан ўзининг ҳамкорлигини кенгайтирмоқда.
    • Молия: Huawei ва DBС Банк интеллектуал тўплам ва маълумотларга ишлов бериш функсионалидан самарали фойдаланиб, молиявий хизматлар секторининг рақамли ўзгаришини жадаллаштирмоқда.
    • Авиация: Huawei ва Turkish Airlines алоқа технологиялари ҳисобига авиация секторини янада интеллектуал тусга киритмоқда.
    • Ақлли шаҳар: Huawei ва Италиядаги Сардиния шаҳри ақлли шаҳарни ривожлантириш учун рақамли платформадан фойдаланмоқда.
Рақамли трансформация илғорлари билан кучларни бирлаштириб

Huawei Enterprise йўналиши турли соҳаларда фаолият юритадиган мижозлар ва ҳамкорларга рақамли трансформациялар соҳасида илғор ишланмалари ҳақида фикр алмашишларини таклиф қилди. Кўплаб фикрлар ва сценарийларни тақдим этган Huawei Enterprise ўзининг мижозларига улар рақамли бизнес-инқилобнинг иштирокчиларига айланишлари, шунингдек янгича фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишда уларни руҳлантириш учун адаптив ва интеллектуал асосни яратишда ёрдам беришга уринмоқда.

Huawei Enterprise давлат сектори, молиявий хизматлар, энергетика, транспорт, саноат ва бошқа секторлардаги турли соҳаларда мукаммал интеллектуал оламни яратиш учун ҳар бир ташкилотга рақамли технологиялардан фойдалана олиш имкониятини тақдим этишга уринмоқда.Айни пайтда Fortune Global 500 рўйхатидан 211 та компания, жумладан биринчи юзталикдан 48 таси, дунё бўйлаб 700 дан ортиқ шаҳарлар рақамли трансформация соҳасида Huawei Enterprise йўналишини ҳамкор сифатида танлашган.

Huawei Enterprise кўргазма стенди - c21 va c31 7 Fira Gran Via залида. Соҳаларнинг рақамли трансформациялари ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?