«Аканда» клубининг габонлик футболчиси Герман Синг ўйин вақти йиқилиб тушди. Шундан сўнг у тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди. Бу ҳақида нигериялик журналист Олувашина Окележи ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди.
Синг 30 ёшда эди.
«Габон футболи вакиллари «Аканда» ўйинчиси Герман Синг билан юз берган фожиадан қайғуда», — деб ёзади Окележи ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)