Қозоғистонлик Анара Омархан мана етти ойдирки Дубайда яшайди ва услубчи бўлиб фаолият юритади, дея хабар беради «Nur.kz».
Амирликларга у севган инсони сабабли кўчиб ўтган қиз бугун у билан алоқалари узилганини айтади.
Аммо қиз жуда омадли карьера бошлади, ҳатто ижтимоий тармоқларда 6,5 миллион обуначига эга бўлган Голливуд юлдузининг стилисти ҳам бўлди.
Анаранинг биринчи маълумоти —мода оламидан эмас. У Англияда «молиячи» мутахассислиги бўйича магистратурада таҳсил олган.
Остонага қайтгач қиз миллий компанияда фаолият бошлади, аммо кейин Қозоғистон баҳолаш компаниясининг ҳамкори бўлди.
Анаранинг энг катта орзуси ўзини мода оламига бағишлаш эди.
«Менинг ичимда доим ўзимни модага бағишлаш истаги бўлган, сабаби барча яқинларим мендан бу борада маслаҳат оларди. Шу сабабли Англияда эканлигимда London College of Fashion’да имиж-маслаҳатчи ва дизайнер йўналишида таҳсил олдим», — дейди қиз.
Севган инсони билан айрилиб кетган бўлса-да, у Дубайга кўчиб ўтганидан мутлақо афсусланмайди.
Кунларнинг бирида унга Голливуд юлдузининг стилисти бўлиш тўғрисида таклиф келиб тушган.
У Наргиз Фаҳрий эди.
«Унинг Instagram’да 6,5 миллион кузатувчилари бор, улар орасида Пэрис Хилтон ҳам. Кастинг ҳақида билиб мен резюме топширдим ва ўтдим. Бу тажриба учун ажойиб имконият эди. Тўрт кун учун 10 та образ топдим, йирик брендлар билан келишув имзоладим. Бу жуда узоқ жараён эди, аммо бунинг натижасида менга катта имкониятлар эшиги очилди», —дейди Анара.
Изоҳ (0)