Айни пайтда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида «Ўзбекистон журналистикаси миллий энциклопедияси»нинг нашрга тайёрланиши бўйича муҳокама бўлиб ўтмоқда, деб ёзади ЎзА.
Мазкур университет ҳамда унинг қошида ташкил этилган Меdia Trend ўқув маркази ижодкорлари бир неча ой аввал Ўзбекистон миллий энциклопедияси лойиҳаси устида иш бошлаган эди. Бугунга қадар журналистика соҳасига оид олти мингдан ортиқ сўзлар, атама ва замонавий тушунчалар ушбу энциклопедия таркибига киритилган.
Яратилаётган энциклопедия 3 томли бўлиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда унинг биринчи томи тайёр ҳолда.
Бугун муҳокамага йиғилганлар ихтиёрига «Ўзбекистон журналистика миллий энциклопедияси»нинг биринчи томи лойиҳаси тақдим этилди.
Шу вақтга қадар Ўзбекистон тарихида журналистика соҳасига ихтисослаштирилган энциклопедия мавжуд бўлмаган. Соҳага оид сўзларни эса фақат умумий энциклопедиядан топиш мумкин эди.
Муҳокамалар давом этмоқда.
Изоҳ (0)