Ижтимоий тармоқдаги сара пост ва диққатга сазовор изоҳлар, долзарб мавзуларни «Дарё»да бериб боришда давом этамиз.
Facebook’нинг «Халқ билан мулоқот» гуруҳига Jamshid Bik никли фойдаланувчи қишлоқ аҳлининг кўпчиликка ибратли иши ҳақида пост ва суратлар жойлади.
Jamshid BikАссалому алайкум, азиз юртдошлар. Бу постни қўйишимдан мақсад халқ бирлашса нималар қила олишини кўрсатиш; бугун шу топда айни ўша бирдамлик бизга керак.
Мен Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Соҳил бўйи маҳалласида яшайман, бизнинг қишлоқ бундай номланиши сабаби, қишлоқни Қашқадарё иккига ажратиб туради. Баҳорда кўп ёғингарчилик сабабли дарё тўлиб оқади. Нариги соҳилда мактаб йўқ, аммо аҳоли кўп. Йиллар давомида бу нарсага мутасаддилар эътибор қаратишмаган.
Чироқчи туманининг аҳволи жуда оғир, шу сабаб президент Қашқадарёга сафар қилганда ҳам вилоят марказида эмас, Чироқчида мажлис қилди, бу бизга умид берди албатта, аммо эски услубда ишлаб ўрганган советча райком-парткомлар қачон уйғонишаркан номаълум. Шу сабаб болалар мактабга қатнаши, икки томондаги аҳоли ҳаётини йўлга қўйиш учун аҳоли бирлашиб, узунлиги 235 метр бўлган, маҳаллий аҳоли тили билан айтганда, қилкўприкни қуриб битказдик.
Қишлоқ йигитлари ҳар куни ҳашарга келишди, кела олмаганлар моддий томондан ёрдам қилишди, ҳар ким атаганини берди, имкони борлар миллон сўмгача беришди. Ҳамма ҳашарчиларга овқат-чой олиб бориб хабар олди.
Айтмоқчи бўлганим, президент янгича ишлаш тарафдори, аммо бу йўлда мудраб ётган масъуллар бор; халқ ухламаслиги, фаол бўлиб, жамиятда асосий позицияда туриши керак. Бу кўприкни қуришда ҳеч қандай махсус ускуна ва техникадан фойдаланилмаган, фақат қишлоқдаги бир нечта трактор хизмат қилган. Оқим тезлиги суратдан ҳам маълум. Хоҳиш бўлса, қилса бўлади. Халқ ҳокимият, халқ давлат, фақат бирлашсак бўлгани.
Бабаян бир умрлик дисквалификациядан қутулди
Ҳафта бошидаги ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчиларнинг асосий мавзуларидан бири бу ЎФФ томонидан футбол соҳасидан умрбод четлатилган Самвел Бабаяннинг футболга қайтарилиши ва кимсан «Локомотив» клуби президентига ёрдамчи этиб тайинлангани ҳақидаги мавзу бўлди.
Навбатни Бабаян аканинг қулоғини қизитган постларга берамиз.
Бабаяннинг кайтиши ва сунгги кунлардаги вокеалар УФАни аслида Умид Ахмаджонов бошкармаетганлигини курсатади..........
— Бахриддин Усмонов (@bahriddintemur) February 27, 2019
Бунақа қилиб чемпионат ўтказмай,Тизер қопқоғига Про-лига жамоаларини номини ёзиб чиқиб,ким биринчи барини йиғса,Суперлигага йўланма олса арзон тушмайдими,ПФЛ? Бошоғриқсиз тағин)
— Овчи (@ovchi_uz) February 25, 2019
ЎФА, Ўзбекконцерт ва лицензияловчи ташкилотлар луғатидаги "бир умрга четлатиш" сўзини "икки умрга", "уч умрга" ва "ҳоказо умрларга четлатиш" иборалари билан тўлдиришни таклиф қиламан.
— Furqat Murtazo (@qwerty07770) February 27, 2019
Кимдир давлат маслахатчиси. Кимдир бош вазирга маслахатчи. Кимнидир лавозими давлат маслахатчиси лавозимига тенг.
— Jamolbobo (@Jamolbobo1) February 26, 2019
Бир нечта одам Ахмаджоновга маслахатчи. Бабаян, Локо клуби президентига маслахатчи.
Маслахат, маслахат яна маслахат!
Фақат маслахатлашсак, қачон ишлаймиз?
Бунчалик бебурд, субутсиз федерация ЎФА! Бир чақалик хурматим қолмади, ҳе ўша тутуруғингга...
— Qosimov Muzaffar (@MuzaffarQosimov) February 26, 2019
Бабаянни специально қайтаришди. Аввал шуни сўкарди ҳамма. Буни йўқ қилишувдики, ЎФАни ўзини сўкишга ўтишди)
— Shuhrat Shokirjonov (@shokirjonov) February 26, 2019
Театрга номуносиб томошабинлар
Facebook’да Фозилбек Юсупов ҳозирги замондаги ижтимоий оғриқ ҳақида ибратли пост ёзди. Менимча, мактаб давриданоқ ўқувчиларимиз мана шундай жамоат жойида ўзини тутиш маданиятини ота-она, устозлар ва мана шундай мақолалар ёрдамида шакллантириб бориш зарур. Афсуски, бундай воқеа ҳар қаерда кузатилиши мумкин.
Фозилбек ЮсуповСпектаклга номуносиб томошабинлар!
Кеча дам олиш куни бўлгани сабаб Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрига бордик. Бахтимизга, қирғиз халқининг буюк ёзувчиси Чингиз Айтматов қаламига мансуб «Қизил дуррача» асари асосида яратилган «Сарвқомат дилбарим» спектакли намойиш этиларкан. Ушбу спектакль ҳақида жуда кўп мақтовлар эшитган бўлсам-да, уни томоша қилиш кечаги якшанбага насиб этган экан. Тўғриси, спектаклни кўриб афсусландим. Аввалроқ томоша қилмаганимга афсусландим! Бошқа театрларда қандай саҳналаштирилганини биламдим-у, лекин Муқимий театри жамоаси асарни энг юқори поғонага олиб чиқишибди. Бунинг устига, мусиқали чиқишлар, актёрларнинг жонли овози… Ҳақиқий кайф! Беш баҳо.
Лекин томошабинларнинг маданиятини нолга баҳоласа ҳам бўлаверади. Театр маъмуриятидан залга ҳеч кимни попкорн билан қўймасликларини сўраган бўлардим. Худди кинотеатрга келгандик, пакетни ғичирлатиб, попкорн чайнаб ўтирибдими, демак, у спектакль томоша қилгани эмас, қандайдир сабаб билан адашиб кириб қолган.
Вояга етмаган ёки ўз ақлини таниб жим ўтира олмайдиган фарзанди билан келган ота-оналар эса вақтини қаерда ўтказишни билмасдан кириб қолган маҳлуқлардир. Театрда ёш болага нима бор ахир? Бола бўлганидан кейин инжиқланади, йиғлайди. Битта боланинг минғиллаши ярим залнинг хаёлини бўлиши аниқку. Ҳам бола, ҳам она, ҳам томошабин, ҳам актёр қийнаган одам, сўзсиз, маҳлуқ.
Телефон масаласи. Чироқ ўчирилган, барча эътибор саҳнадаги бош қаҳрамонга қаратилган. Бир-иккита галварс телефон вспишкасини ёқиб расмга оляпти. Кимга керак шу расм? Интернетга қўйиб мақтанасанми? Телефоннинг жиринглаши-ку, умуман ақлга сиғмайдиган ҳақорат. Барчага қараб «Менга фарқи йўқ, ўз билганимдан қолмайман» дегандек.
Гуруҳ-гуруҳ бўлиб кирадиганларни ҳам ҳар хил жойларга ўтқизиш керак. Уч ўртоқ бир жойга ўтириб қолса, ҳазил-ҳузул бошланиб кетаркан. Спектакль бўляпти, булар эса ўзича прикол қиляпти. Ҳе, ўша тарбия берган…
Хулоса. Кечага ажойиб спектаклга томошабинлар лойиқ эмас эди. Актёрлар олдида шляпамни ечиб узр сўрайман: илтимос, бунақа томошабин учун куйиниб рол ўйнаманглар.
Хизмат қилган эркаклар тушунишади.
«Биздан боғ қолсин»
Telegram каналларига навбат.
Facebook’даги «Хоразм ва хоразмликлар» гуруҳининг минглаб аъзолари Хоразм вилояти ҳокимига хат йўллаб, флешмоб ўтказиш ва унга вилоят ҳокими бош бўлишига чақирди. Гуруҳ аъзолари Telegram’да «Биздан боғ қолсин» номли канал очиб, мурожаатни ва акция мақсадларини жойлади.
Тақдирнинг аччиқ тақозоси билан, тўғрироғи, совет даврида олиб борилган нотўғри сиёсат оқибатида ҳозирга келиб Орол денгизи деярли қуриб битмоқда, Амударёда сув камайиб қолган ва дарахтларимиз касалга чалиниб, қирилиб бормоқда. Қисқа қилиб айтганда, Хоразм воҳасидаги экологик аҳвол, дунё экспертлари таъкидлаганларидай, аср фожиасига айланган. Воҳамизнинг муаммолари глобал муаммолар экани сабабли биз уларни фақатгина давлат ҳал қилиши керак эмас, балки унга ҳар ким қўлидан келганча ўз ҳиссасини қўшиши керак деб ҳисоблаймиз.Ажойиб ғоя, халқни бир мақсад йўлида, шароити оғир вилоятни биргаликда боғ қилишда бирлаштирувчи акция. Бу акция бошқа вилоятларда ҳам мана кўнгиллилар ёрдамида, беғараз, беминнат инсонлар бошчилигида давом этишини истаб қоламиз. Кейинг дайжестларимизда кўҳна Хоразм аҳлининг бу акцияларини кузатиб борамиз. Олға, хоразмликлар!Хайрия акцияси «Биздан боғ қолсин» деб номланиб, у флешмоб кўринишида амалга оширилади. Акциянинг мақсади Хоразм вилоятининг барча туманларида дарахт ниҳоллари экиш, экилган дарахтларни парваришлаш тизимини йўлга қўйиш ва уни флешмоб акцияси орқали бутун вилоятимизда ниҳоллар экишни тарғиб қилишдан иборатдир.
Акция давомида «Хоразм ва хоразмликлар» гуруҳининг аъзолари ўзларига тегишли бўлган ва олдиндан белгилаб олинган ҳудудларга ниҳоллар экадилар ва ниҳол экиш жараёнларини «Хоразм ва хоразмликлар. Биздан боғ қолсин» деган ёзув билан суратга ёки қисқа тасвирга олиб, Facebook’даги гуруҳимизга ҳамда акция учун очилган махсус саҳифамизга жойлаштириб борадилар.
Иштирокчилар вилоят ҳокимини ҳам акцияни қўллаб-қувватлашга чақирган.
* * *
Telegram’даги дори-дармонларнинг фойдали ва салбий таъсири ҳақида саволларга бепул жавоб берувчи малакали доришунос томонидан юритиладиган «Фармэксперт» канали диққатга сазовор, айтиш жоизки, сенсацион пост жойлади.
«Янгилик! Спид касаллигидан британиялик эркак шифо топди!» деб ёзиб, бу воқеа тафсилотларини батафсил ёзган.
Тафсилотларни ўқиб кўрсангиз арзийди, инсоният ниҳоят спиддан қутулса ажабмас!
Айтганча, канал яна бир фойдали пост ҳам қўйган, «Памперс бепуштликка олиб келадими», деган. Кўп йиллик саволга атрофлича жавоб берган.
Яна муҳожирлар мавзусига қайтиб
RakursUz Telegram-канали админи Муслим Мирзажонов дардли ҳажвий шеър ёзди.
Россияга кетамиз...Шеърни тўлиқ жойлаёлмадик, қолганидан Telegram’га ўтиб баҳраманд бўлишингиз мумкин.Мана, кўклам ҳам келди,
Кўчалар исиб қолди.
Ҳордиқ плани тўлди —
Россияга кетамиз!
Ёзда уй солиш керак,
Мол-у қўй олиш керак,
Кузга тўй қилиш керак,
Россияга кетамиз!
Чўнтаклар қуриб битди,
Қошиқлар оғиз йиртди...
Нархларам ошиб кетди —
Россияга кетамиз!..
Ижтимоий тармоқлардаги мавзуларни кейинги дайжестларимизда яна давом эттирамиз. «Дарё»да тармоқдаги энг сара пост ва изоҳларни ўқишда давом этинг.
Исроил Тиллабоев тайёрлади.
Изоҳ (0)