Украина Eurovision (Евровидение) халқаро қўшиқ танловига ўз вакилини юбормайди. Бунга танловга сиёсий руҳ берилганлиги сабаб қилиб кўрсатилди. Бу ҳақда Украина Миллий жамоат телерадиокомпанияси баёнотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Миллий танловнинг ҳар учала ғолиби — Maruv, Freedom Jazz ва Kazka Eurovision’да (Евровидение) иштирок этишдан бош тортганлиги таъкидланмоқда.
«Юзага келган вазиятда, жамоат эшиттиришлари ҳақидаги қонунга риоя қилган ҳолда, шунингдек, миллий танловга ҳаддан ортиқ сиёсий руҳ берилганлиги шароитларида Eurovision 2019 халқаро қўшиқ танловида иштирок этишдан бош тортиш ҳақидаги қарор қабул қилинди», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)