• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги самарали шериклик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

    Бугунги кунда ҳамкорлик портфелини банкнинг 4,5 миллиард долларлик имтиёзли молиявий ресурсларини жалб этган ҳолда амалга оширилган ва амалга оширилаётган 40 га яқин лойиҳа ташкил этади. Улар рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, энергетика, транспорт, шаҳар ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, илғор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш каби кўплаб муҳим соҳа ва йўналишларни қамраб олган.

    2020 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шериклик дастури доирасида ўтган йили банкнинг Директорлар кенгаши томонидан қиймати 1,4 миллиард доллардан зиёд бўлган янги лойиҳалар маъқулланди.

    Бундан ташқари, Жаҳон банкининг етакчи экспертлари солиқ тизими ва фуқаролик авиацияси тармоғини ислоҳ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этди.

    Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Банк-молия соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик ва иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш, давлат корхоналари ва agrosаноат комплексини ислоҳ этиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

    Иқтисодий кенгаш доирасида узоқ муддатли ҳамкорлик дастурини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

    Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер давлат раҳбарига самимий қабул ҳамда Ўзбекистонда банк лойиҳаларини амалга оширишга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди.

    У Ўзбекистоннинг қимматли қоғозлари халқаро фонд бозорларида муваффақиятли жойлаштирилгани, суверен рейтинглар олингани ҳамда мамлакатимизнинг халқаро рейтинги ошгани янги босқичда амалга оширилаётган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотларнинг дунёдаги эътирофи эканини алоҳида таъкидлади.

    Жаҳон банки Ўзбекистон ва бутун минтақанинг барқарор тараққиётига кўмаклашиш мақсадида мамлакат билан ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёрлиги таъкидланди.

    27.02.2019, 20:38   Изоҳ (0)   6593
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 72 та янги таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

    27.02.2019, 20:20

    Татаристон президенти Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консули билан учрашди

    27.02.2019, 19:54

    Ўзбекистонда исиш жараёни икки баробар тезлик билан юз бермоқда

    27.02.2019, 19:28

    Ўзбекистонда депутатлар, ҳокимлар, вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг маошлари миқдори ошкор қилинди

    27.02.2019, 19:27

    Мажбуран Тошкентга қўнган Россия самолёти Бангкокка учиб кетди

    27.02.2019, 19:02

    Самарқандга бу йил 500 минг хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

    27.02.2019, 18:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шомуродов келажаги борасида қарор қабул қилди — Romapress

    Спорт | 3 июл, 09:55

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсуми Netflixʼда рекорд ўрнатди

    Кино | 3 июл, 09:51

    Бали қирғоқлари яқинида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди 

    Дунё | 3 июл, 09:48

    Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 800 млн сўмдан ортиққа сотилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 09:45

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.