23 февраль, шанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 27-тури доирасида битта учрашув якунланди.
Мусобақа жадвалида 3-ўринда бораётган Маурисио Почеттино қўл остидаги «Тоттенҳэм» клуби меҳмонда «Бёрнли»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 57-дақиқасида мезбон жамоа аъзоси Крис Вуд ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқага келиб Ҳарри Кейн ҳисобни тенглаштирди. Ўйиндаги сўнгги гол 83-дақиқада киритилди. Унга Эшли Барнс муаллифлик қилди.
Шу тариқа Лондон клуби «Бёрнли»га сафарда кичик ҳисобда имкониятни бой берди ва 3 очкодан маҳрум бўлди.
АПЛ
27-тур баҳси
23 февраль, шанба
«Бёрнли»—«Тоттенҳэм» 2:1
Голлар: 1:0 — 57 Вуд, 1:1 — 65 Кейн, 2:1 — 84 Барнс«Бёрнли»: Ҳитон, Бардсли, Тарковски, Бен Ми, Тейлор, Ҳендрик (Бреди, 80), Вествуд, Корк, Макнил (Гудмундссон, 80), Барнс, Вуд
«Тоттенҳэм»: Льорис, Фойт (Ламела, 76), Алдервейрелд, Вертонген, Оре, Сиссоко, Винкс (Льоренте, 62), Роуз, Эриксен, Кейн, Сон (Лукас, 88).
«Огоҳлантиришлар»: Льоренте (65), Фойт (69), Бардсли (72), Ламела (86)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)