Самарқанднинг энг йирик бозори Сиёб деҳқон бозорида 161 тадбиркорнинг тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритаётгани, 38 субъектнинг фаолияти эса гувоҳномага мос келмаслиги кузатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бозорда ўрганиш ўтказган. Маълум бўлишича, 57 нафар тадбиркор назорат касса машинаси ўрнатмаган. 57 нафар тадбиркор эса банкда ҳисоб рақами очмаган.
Назорат давомида 59 савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида тўлов терминали ўрнатилмагани, 54 таси бўйича ижара шартномаси тузилмагани ҳам аниқланган. Шунингдек, 56 нафар тадбиркор томонидан норасмий ёлланма ишчиларни ишлатиш ҳолатлари қайд этилган.
Ўрганишлар давомида ҳудуддаги 177 та хўжалик юритувчи субъектнинг камчиликлари тўлиқ бартараф этилган.
Изоҳ (0)