Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди. Бу ҳақда УЕФАнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Унга кўра, Диего Годин («Атлетико»), Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»), Тиаго Aлькантара («Бавария») ва Жейсон Денайер («Лион») ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлик қилмоқда.
Энг яхши ўйинчи номини аниқлаш мухлислар томонидан овоз бериш йўли орқали амалга оширилади. Овоз бериш жараёни 21 февраль, жума кунига қадар давом этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)