Буюк Британияда чақалоқ сут тиши билан туғилди. Бу ҳақда Blackpool Gazette хабар берди.
Ланкашир графлигидаги ўн саккиз ёшли Бетани Грин 16 январда қиз фарзандли бўлган ва унга Эйвери деб исм қўйган. Илк кўрик пайти ҳамширалар чақалоқнинг милкида сут тиши борлигини кўрган.
Ёш она ушбу ҳолат бўйича стомологга мурожаат қилган.
«Улар бундай ҳолатни биринчи марта кўриб турганини айтди. Унинг устига, чақалоғимнинг тишини талабаларга кўрсатиш учун қабулга ҳам таклиф қилди», — дейди Грин.
Одатда гўдакларда илк сут тиши тўрт ойлик пайтидан етти ойлик пайтигача бўлган даврда чиқади. Грин фарзандининг тишини олдириб ташлаш нияти йўқлигини маълум қилган. Аммо шифокорлар у ҳолда чақалоқни кўкрак сути билан парваришламасликни маслаҳат берган. Грин чақалоқни сунъий сут билан озиқлантирмоқчи эканини айтган.
Изоҳ (0)