ИШИД Мисрнинг Синай яримолида армия қўшинларига нисбтабан уюштирилган қуролли ҳужумда қўли борлигини тан олди. Ҳужум натижасида ўндан ортиқ ҳарбийлар вафот этган ёки жароҳатланган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Шанба куни эрталаб бир гуруҳ жангарилар Синайнинг шимолидаги қўшинларнинг бирига ҳужум қилишган. Етти нафар экстремист ўлдирилган.
Ҳозирда хавфсизлик хизмати ҳужум уюштирган эктремистларни излаб, маҳаллий ҳудудда тинтув ишларини олиб бормоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)