Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунининг рафиқаси Колин Руни турмуш ўртоғининг ичкиликбозликка қарши даволанишга мажбур қилмоқда. Колин агар Уэйн реабилитация курсига бормаса, футболчини ташаб кетиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Англиялик ҳужумчи 2018 йилдан буён АҚШнинг «Ди Си Юнайтед» клуби сафида тўп сурмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида у жамоат жойида ўзини ахлоқсиз тутгани учун ҳибсга олинганди. У маст ҳолатда бўлган.
Руни ва Колин 2008 йилда турмуш қурган эди. Уларнинг 4 нафар фарзанди бор. Футболчи бир неча бор рафиқасига хиёнат қилгани айтилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)