Олимлар келажакда инсоннинг тишлари сони ва мушаклари камайиб кетишини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Баъзи органлар аста-секин йўқолиб кетади. Кўричак ўттиз йил аввалгига нисбатан уч баробарга кичраяди», — дейди олимлар.
Шунингдек, олимлар одамнинг бўйи икки метрдан баланд бўлишини ҳам башорат қилмоқда. «Бўй билан бир вақтда бармоқлар узунлиги ҳам ўсади. Юмшоқ овқатлар сабаб тишлар сони камаяди ва оғиз бўшлиғи кичраяди», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ирқлар аралашиши сабаб терининг ранги қорайиши, қуёш нури таъсирида чуқур ажинлар пайдо бўлиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)