Техас университети муҳандислари юрак қисқаришлари энергиясини электр энергиясига айлантириб берувчи ва кардиостимуляторни қувватлашга қодир пезоэлектрик генераторни яратди.
Кардиостимуляторлар электр импульслари билан юрак фаолиятида бузилишлар бўлган беморлар юрак фаолиятини нормаллаштириб туради. Қурилма кўкрак қафасига жарроҳлик амалиёти ёрдамида ўрнатилади ва ҳар 5–10 йил ичида унинг аккумуляторини алмаштириб туриш зарур.
Кардиостимуляторнинг автоном тарзда ишлаши юракка ҳеч қандай оғирлик туширмайди ва қурилма аккумуляторини алмаштиришга эҳтиёж қолмайди.
Изоҳ (0)