Ижтимоий тармоқларда Хитой Янги йили нишонланиши арафасида Гуандун провинциясида юзага келган беш километрлик тирбандлик акс этган видео пайдо бўлди, деб ёзади Моtor.
Расмий маълумотларга қараганда, бу ерда 110 миллиондан ортиқ одам яшайди. Маҳаллий аҳолидан ташқари, байрамга бир ҳафта қолганда Хитойга кўп сонли сайёҳлар ташриф буюрган. Xinhua сайтида, сайёҳлар сони 415 миллион эканлиги маълум қилинмоқда.
Шунингдек, Хитойда 2018 йилда 27,5 миллион автомобиль сотилган. Бунда 90 йиллардан буён илк бор бозорда сотув ҳажмининг пасайиши қайд этилган. Автомобиль бозорида энг оммабоп ишлаб чиқарувчилар Volkswagen (3 172 080), Honda (1 452 451) ва Geely (1 385 185 та автомобиль) бўлди.
Изоҳ (0)