12 февраль, сешанба куни футбол бўйича ОЧл—2019 мусобақасининг 2-саралаш босқичи доирасида «Пахтакор»—«Эйр Форс» («Ал-Қува Ал-Жовия») баҳси ўз ниҳоясига етди.
Учрашувнинг 76-дақиқасида Жалолиддин Машарипов чалқанча усулда гол уриб, ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб ҳужумчи Марат Бикмаев жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилди (2:0). Тошкент клубининг 2 та голига «Эйр-Форс» жамоаси Ҳаммади Аҳмаднинг 87-дақиқада киритган голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Пахтакор» Ироқ клубини мағлуб этиб, саралашнинг 3-босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, тошкентликлар 3-босқичда 19 февраль куни БААнинг «Ан-Наср» клубига қарши сафарда ўйин ўтказади. Шу орқали Чемпионлар Лигасининг «D» гуруҳида иштирок этадиган жамоа номи маълум бўлади.
ОЧЛ—2019
Иккинчи саралаш босқичи
12 февраль, сешанба
«Пахтакор»—« Ал-Қува Ал-Жовия» («Эйр Форс») 2:1
Голлар: 1:0 — 76 Машарипов, 2:0 — 84 Бикмаев, 2:1 — 87 Аҳмад.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)