Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Artógraph дизайн студияси томонидан Жиззахнинг Айдентика концепцияси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, 2019 йил 1 мартдан Жиззахда вилоят фаолиятининг барча жабҳаларини яхшилаш бўйича йирик инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган ишларни амалга ошириш режалаштирилган «Илғор ҳудуд» инновацион ривожланиш дастурини амалга ошириш ишлари бошланмоқда. Бу ишларни амалга ошириш учун Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги масъул орган ҳисобланади.
«Artógraph студиясинингенг асосий устувор мақсадларидан бири ҳудуднинг чуқур семантик маънони ўзида акс эттирадиган ва шу билан бирга утинг мослашувчанлигини сақлаб қоладиган белгисини яратиш иборат эди. Жиззах вилоятининг янги логотипи ўзида уч асосий элементни, булар: жойнинг универсал қабул қилинган белгисига айланган, Жиззах ҳудуд ва шаҳар номи бошланувчи Ж ҳарфи билан ифодаланувчи ичида доимий равишда ўзгариб турувчи Жиззах вилоятининг ичига назар солиш имконини берувчи эшик жойлашган пин элементи», — дейди Artógraph студияси директори Искандер Хайитбаев.
Белгининг асосий фойдаланилувчи майдони Ж ҳарфи бўлиб, у муайян шакл ёки қандайдир имижни ўз ичига олган рангли шаффоф бўлиши мумкин. Қолган майдон турли ҳажмдаги иккиламчи матнларни жойлаштириш учун ишлатилиши мумкин.
Консепт ҳали бир неча ой давомида ривожлантириб борилади. Қуйида унинг асосий ғояси тақдим этилди.
Изоҳ (0)