Калифорния университети тиббиёт ходимлари дори моддаларини касалланган аъзо ёки тўқимага етказиб беришда биореактив двигателга эга кичик таблеткалардан фойдаланишни таклиф қилди.
Катта миқдордаги дори воситалари амалда ошқозон-ичак тизимида эриб кетиб, зарарланган аъзогача етиб бормайди. Шунинг учун беморлар препаратни кўп миқдорда қабул қилишга мажбур бўлади. Бу эса турли асоратларга олиб келади ёки дори воситасини инъекция кўринишда киритишга мажбур бўлишади.
Олимлар узоқ йиллардан буён медикаментларни керакли аъзога етказишнинг муқобил йўлларини яратиш устида ишламоқда. Калифорния университети тадқиқотчилари жамоаси Жозеф Ван бошчилигида титан диоксиди ва магний нанобўлакчалари ёрдамида касалланган аъзога ўта аниқлик билан етказиб берувчи реактив таблетка ишланмасини тақдим этди.
Титан диоксиди ва магний сув билан биргаликда таблеткани керакли жойга етказиб берадиган реактив оқим ҳосил қилади. Тажриба жараёнида олимлар таъсир қилувчи моддани ташқи томондан ошқозон сокидан ҳимоя қилиб, ҳайвон ичагигача етказишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)